Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усуллари. Болалар жарроҳлигида деантология. Қорин бўшлиғида ўткир жараёнлар (аппендицит, перитонит, орттирилган ичак тутилишлари). Болаларда диафрагмал чурралар


Download 1.23 Mb.
bet122/139
Sana20.12.2022
Hajmi1.23 Mb.
#1036611
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   139
Bog'liq
Болалар жарро лигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усу

Сийдик найини шикастланиши. Болаларда сийдик найини шикастланиши камдан-кам учрайди, чунки у яхши ҳимояланган ва шикаст вақтида у ёқ бу ёққа енгил силжийди. Болаларда сийдик найи, кичик чаноқ соҳасидаги аъзоларда, ҳамда кўтарилувчи ва тушувчи чамбар ичакларида бўладиган операциялар пайтида шикастланиши (кесилиши, уни чокка олиниб боғланиши) мумкин.
Бу иккала асоратнинг клиник манзараси ҳар хил. Сийдик найи кесилган бўлса аста-секин (2-3 кундан кейин) сийдик жароҳат соҳасида тўпланади, яъни сийдик инфильтрацияси ривожланади. Бу симптом (мочевой затёк) борган сари кучайиб боради. Тўпланган сийдик бел соҳасида оғриққа сабаб бўлади ва шу ерда яллиғланиш жараёнининг белгилари вужудга келади. Инфекция қўшилиши натижасида ретроперитониал клетчаткада флегмона тез ривожланади, уросепсис ҳам бўлиши мумкин..
Диагноз асосан инфузион урографиядан кейин аниқ бўлади. Сийдик найи тешилган ёки йиртилган бўлса контраст модда атроф тўқималарга чиққанлиги, агар чокка олиб боғланган бўлса, сийдик найининг ва жомнинг кенгайганлиги кўринади.
Даволаш - фақат жарроҳлик усули билан. Қилинадиган операциянинг тури шикастдан кейин ўтган муҳлатга, сийдик найининг жарохатланган жойига ва унинг узунлигига, ҳамда буйрак фаолиятига боғлиқ. Агар бемор барвақт мурожаат қилган бўлса: жарохат сийдик найининг проксимал учлигида бўлса уни жомга тиқиб анастомоз қўйилади; агар жароҳат ўрта учлигида бўлса, катетер устида охири-охирига анастамоз қўйилади; агар жароҳат пастки учлигида бўлса, сийдик найи қовуққа ўтказилади-уретероцистоанастамоз операцияси бажарилади.
Агар бемор кеч мурожаат қилса, буйрак фаолияти йўқолмаган бўлса операция икки босқичда қилинади: биринчи босқич - сийдик пиелостома, нефростома ёки уретеростома ёрдамида чиқариб, ретроперитониал соҳа дренажланади. Иккинчи босқич инфильтратлар сурилиб кетгандан кейин (1-2 ойдан кейин) реконструктив операция қилиниб, сийдик найининг бутунлиги тикланади. Агар буйрак ўз фаолиятини йўқотган бўлса - нефрэктомия қилинади.
Қовуқнинг шикастланиши. Болаларда қовуқнинг шикастлари тез-тез учраб туради. Бу оғир шикастлар қаторига киради, чунки беморда шок ҳолати кузатилади ва тезда сийдикни чаноқ соҳасига ёки қорин бўшлиғига тушиши сабабли, асортлар ривожланади. Қовуқни очиқ ва ёпиқ шикастлари фарқланади. Ёпиқ шикастланиш икки турда бўлиши мумкин: интраперитониал ва экстраперитионал. Қовуқнинг экстраперитионал йиртилиши кўпинча чаноқ суяклари синганда, суяклар сурилиши ва улардан қовуққа борадиган бойламлар таранглашиши натижасида содир бўлади.
Қовуқни интраператониал йиртилиши у сийдикка тўлиб турган вақтдагина бўлиши мумкин. Бунда қовуқ ичидаги босим бирданига ошиб кетиши (қоринга уриш, тепиш, қориннинг эзилиши йиртилишга сабаб бўлади қовуқ бўйнининг шикасти, яъни қовуқнинг уретрадан қисман ёки тўлиқ узилиши симфиз суяклари синганда содир бўлади.
Болаларда қовуқнинг экстраперитониал йиртилиши 2,5 марта кўпроқ учрайди. Қовуқни экстраперитониал йиртилишининг энг биринчи ва асосий белгиси сийишнинг бузилишидир. Шикастдан кейинроқ боланинг сийгиси қистайверади, бироқ у сия олмайди. Бемор сияман деб ҳаракат қилса ҳам сийдик чиқмайди, салгина бўлсада, кучаниш қориннинг пастки қисмида қаттиқ оғриқ пайдо бўлишига олиб келади, чунки бунда сийдик чаноқ клетчаткасига тушади. Беморнинг ранги-қути учади, тахикардия, артериал босимни пасайиб кетиши кўрилади. Қовуқ йиртилиши билан айни вақтда чаноқ суяклари синган бўлса, бу белгилар кўзга яққол ташланиб туради. Бемор нафас олаётганда қорнини жуда эҳтиёт қилади, қорин деворининг пастки қисми таранг бўлиб туради ва пайпаслаганда оғрийди. Қовуқ усти соҳасини перкуссия қилинса, бўғиқ овоз чиқади ва унинг чегарасини аниқлаб бўлмайди. Бемор кечроқ мурожаат қилса, шикастдан кейин 2-3 кун ўтиши билан (касал кам-кам сийиб турса шундай бўлади), қориннинг олдинги деворида симфиз - соҳасида, чов соҳаларида, сонларнинг медиал юзаларида қизариш ва шиш пайдо булади.
Қовуқнинг интраперитониал йиртилиши сийдикли перитонит билан асоратланади. Шунинг учун беморнинг аҳволи оғир бўлади. Қорнининг пастки қисмида оғриқ борлигига шикоят қилади. Унинг сийгиси қистамайди. Сийганда ҳам унинг миқдори оз бўлади ва сийдик қонга бўялган, баъзан эса бир неча томчи қон тушади. Баъзан бемор бемалол сиявериши мумкин, бундай ҳолатда қовуқ йиртилган жойи чарви ёки ичак қовузлоқлари билан бекилиб тампонада бўлиб туриши мумкин. Ана шундай ҳолларда касалликнинг клиник белгилари секин аста ривожланади, перитонит симптомлари эса яққол билинмайди. Шикастдан сунг 10-12 соат ўтгач ўткир қорин белгилари (сийдикли перитонит) намоён бўлади, 12-24 соат ўтгандан кейин эса қорин бўшлигининг қўйи жойларида эркин юрган суюқликни тўпланганлигини аниқлаш мумкин. Бундай ҳолларда тиббий ёрдам ўз вақтида кўрсатилмаса, уросепсисга ва тезда (3-4 кун ичида) ўлимга олиб келиши мумкин.
Диагнозни ойдинлаштириш учун умумий урография ва кўтарилувчи уретроцистография қилиш керак. Қорин бўшлиғининг умумий рентгенограммасига қараб эркин газ бор йўқлигини ҳамда чаноқ суякларининг ҳолатини кўриш мумкин. Қовуқ-экстраперитониал йиртилган бўлса, уретрацистограммада контраст модда шаклсиз доғлар сифатида паравезикал бўшлиқда кўринади. Қовуқ интраперитониал йиртилган бўлса, контраст модда сиғими камайган қовуқни тўлдириб туради ва у ерда шаклсиз соялар қорин бўшлиғи томонига тарқалган ва ичак қовузоқлари орасига кирган бўлади.
Давоси. Қовуқ йиртилганлигига гумон қилинганда беморни зудлик билан шифохонага ётқизиб, операция қилиш зарур. Операция олди тайёрлаш қисқа муддатли ва асосан, шок билан курашишга қаратилган бўлади.
Қовуқни экстраперитониал йиртилишида, пастки ўрта кесма билан урогематома йўқотилади, йиртилган жой тикилади. Қовуққа цистостома қўйиш билан сийдиги чиқариб турилади.
Паравезикал бўшлиққа ёпиқ тешик орқали дренаж (Буяльский-Мак Уортер усулида) қўйиб қўйилади. Чаноқ суяклари синган бўлса репозация ва фиксация ҳам қилинади. Қовуқ интраперитониал йиртилган бўлса лапоратомия қилинади, тафтиш ўтказилиб, қорин бўшлиғидаги сийдик ҳамда қон олиб ташланади.
Қовуқни йиртилаган жойи тикилади, сийдик адимер катетери орқали чиқариб турилади (7 кун).
Агар бемор шикастдан сўнг 12 соатдан кеч операция бўлса, қорин бўшлиғида антибиотиклар юбориш учун нипел найча қолдирилади.



Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling