Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усуллари. Болалар жарроҳлигида деантология. Қорин бўшлиғида ўткир жараёнлар (аппендицит, перитонит, орттирилган ичак тутилишлари). Болаларда диафрагмал чурралар


Download 1.23 Mb.
bet129/139
Sana20.12.2022
Hajmi1.23 Mb.
#1036611
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   139
Bog'liq
Болалар жарро лигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усу

Функционал диагностика.
Буйрак ва юқори сийдик йўллари функцияларини текшириш. Иккала буйракнинг суммар фаолиятини ёки ҳар бир буйрак фаолиятини алоҳида аниқлашга имкон берувчи турли синамалар бор. Шу билан бирга нефроннинг турли қисмлари функциясини аниқловчи усуллар ҳам мавжуд. Чунончи, ультрафильтрация даражасини ва бошқаларни аниқпаш мумкин.
Суммар функционал буйрак синамаларидан урология амалиётида энг кўп қўлланиладиганлари қуйидагилар:
1 ) бир суткали диурезни аниқлаш;
2) Зимницкий синамаси;
3) қон зардобидаги азотли қолдиқлар миқдорини аниқлаш;
4) рангли синамалар.
Ҳар бир буйрак ва юқори сийдик йўллари функционал қобилиятини алоҳида аниқлашда асосан қуйидаги синамалар қўлланилади:
1)хромоцистоскопия;
2) экскретор урография;
3) радиоизотоп ренография, буйракларни динамик сканерлаш;
4) инулин, креатинин, параминогиппуран билан қилинадиган клиренс тестлар;
5) кимография ва урокинемотография ( булар ҳақида юқорида батафсил айтилган).
Зимницкий синамасида бир сутка давомида ҳар 3 соатда ажралиб чиққан сийдик миқдори ва унинг солиштирма оғирлиги аниқланади. Шунга кўра кундузги диурез, тунги диурез ва сутка диурези белгиланади. Бемор ўзининг одатдаги еб-ичиб турган таомини ва қилаётган режимини ўзгартирмаган ҳолда бу синама соат 6 дан (ташқарига сийишдан) бошланади, сийдикни биринчи порцияси соат 9-да стаканга йиғилиб, эртасига эрталаб соат 6 да (охиргиси 8-порцияси йиғилади) тугатади. Сутка давомида истеъмол қилинган суюқлик миқдорига ва озиқ-овқатга қараб ёки буйрак касалликларининг бор-йўқлигига қараб сийдикнинг миқдори ва унинг солиштирма оғирлиги айрим порцияларда турли даражада ўзгариб туриши мумкин. Нормада суткалик сийдик миқдори 2-жадвалда ( 20-бет) берилган, солиштирма оғирлиги эса 1006 дан 1024 гача ўзгариб туриши мумкин. Зимницкий синамаси урологик касалликларни диагностикасида жуда қимматли синамалардан биридир.
Қон зардобидаги азотли ташландиқларни миқдорини аниқлаш.
Организмдаги азотли шлаклар асосан буйраклар орқали фильтрланиб чиқарилади. Бинобарин, уларнинг қон зардобида қай даражада эканлигини аниқлаш буйракларнинг функционал қобилияти устида фикр юритишга имкон беради.
Азотемияда қонда мочевина, сийдик кислота, аммиак, креатин, пурин асослар аминокислоталар ва бошқалар анчагина тўпланиб қолади. Буларнинг ҳаммаси қолдиқ азот деб айтилади. Амалий ишда кўпинча қондаги қолдиқ азот миқдори аниқланади. Шунга қарамай урологик беморлардаги азотемия қай даражада эканлигини аниқлаш учун кўпроқ қондаги мочевинанинг миқдорини аниқлаш афзал кўрилади. Чунки энди бошланаётган буйрак етишмовчилигида организмда барвақт тўпланиб қоладиган, моддалардан бири мочевинадир. Нормада қондаги мочевина ва қолдиқ азот миқдори 3-жадвалда берилган. Уремияда қондаги мочевина миқдори жуда (10-25 марта) ортиб кетиши мумкин.
Рангли пробалардан энг кўп тарқалгани индигокармин буёғи билан қилинадиган синамадир. Бунда аввал бемор қовуғига катетер киритиб қўйилади, сўнг венасига 0,4% ли индигокармин эритмаси 2-3 мл киритилади. Сийдик индигокармин билан қай даражада бўлганлигига ва бу буёқ қанча муддатдан кейин чиқа бошлаганлигига қараб буйрак функциялари ҳақида мулоҳаза юритиш мумкин.

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling