Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усуллари. Болалар жарроҳлигида деантология. Қорин бўшлиғида ўткир жараёнлар (аппендицит, перитонит, орттирилган ичак тутилишлари). Болаларда диафрагмал чурралар


Download 1.23 Mb.
bet99/139
Sana20.12.2022
Hajmi1.23 Mb.
#1036611
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   139
Bog'liq
Болалар жарро лигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усу

Тўғри ичак тушиши


Тўғри ичакнинг тушиши касаллиги, бу ичакнинг дистал қисми деворининг орқа тешигидан тушишидир. Купчилик адабиётларда бундай ҳолатни «оралиқ чурраси» деб ҳам аталади. Бу касаллик 90 % ҳолларда 1-4 ёшдаги болаларда учрайди.
Этиология ва патогенези. Тўғри ичакни тушиши сабаблари полиэтиологик бўлиб, уларни шартли равишда иккига бўлиш мумкин: мойил сабаблар кўпинча бола организмининг, хусусан тўғри ичак ва уни атрофидаги туқималарни анатомо-физиологик –хусусиятларига боғлиқ. Тўғри ичак сагитал бурмаларининг йўқлиги думғаза-дум эгилмасининг суст ривожланганлиги, дуглас бўшлиғи тубининг кам чуқурлиги, S симон ичак тутқичининг узун бўлиши, тўғри ичак артерияларининг тарқалма типда бўлиши ва ҳ.к.
Ёш болаларда думғаза суягининг ботиқлиги суст ривожланган, чаноқ етарли даражада эгилмаган бундай ҳолатда тўғри ичак тўғри чизиқ шаклида бўлади. Қорин ичи босими ошиши ичакни пастга қаратиб босади. Дуглас бўшлиғини тубанининг ҳолати ҳам катта аҳамиятга эга бўлиб, у ёш ўтган сайин ўзгриб боради, бола қанча ёш бўлса пуфак-бачадон-ичак чуқурликлари шунча паст бўлади. Қорин парда ичак чаноқ қавати билан қаттиқ боғланади, кейин қорин парда кичик чандиқдан ёнбош суяк қанотлари олдинги ва орқа деворларига кўтарилади. Дуглас бўшлиғини туби қанча юқори тўрса, қорин пардани тўтиб турувчи роли шунча яхши ифодаланади. Дуглас бўшлиғи чунтагини туби қорин ичи босимининг ошиши натижасида, паст жойлашганда, ичакни олдинги девори осон инвагинацияланади. Бу эса тўғри ичакни тушишига сабаб бўлади. Сигмасимон ичак тутқичи узун ва харакатчан бўлса, тўғри ичакнинг дистал бўлимлари фақатгина ён томонларга эмас, балки вертикал йўналишда хам силжийди. Ундан ташқари чаноқ туби мускуллари инервациясини бўзилиши ҳам катта ўрин тутади. Кўп жисмоний зуриқиш, думғаза-соҳасидаги жароҳатлар педиатрия амалиётида катта аҳамиятга эга.
Келтириб чиқарувчи сабаблар. Боланинг умумий толиқиши, дефекция бузилиши билан утувчи ичакни касалликлари киради. Дезентрия ва диспепцияда ич кетиши ва тенезми «одатдаги» ич қотмаларда кўп кўчанишлар қорин ичидаги босимни ошишига ва тўғри ичакни тушишига олиб келади. Боланинг доимий ўзоқ вақт «дефекация ҳолатида» бўлиши тўғри ичакни тушишида катта ўрин тутади. Ясли ва боғчага қатновчи болаларда эътиборсиз тувакда (горшок) кўп ўтириб қолиши бунга мисол бўла олади. Қорин ичидаги босим ошиши билан кечадиган касалликлар, кўк йўтал, фимоз, қовуқ ва уретрадаги тошлар ва ҳакозалар.

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling