Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усуллари. Болалар жарроҳлигида деантология. Қорин бўшлиғида ўткир жараёнлар (аппендицит, перитонит, орттирилган ичак тутилишлари). Болаларда диафрагмал чурралар


Болаларда ортирилган ичак тутилишлари


Download 1.23 Mb.
bet10/139
Sana20.12.2022
Hajmi1.23 Mb.
#1036611
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   139
Bog'liq
Болалар жарро лигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усу

Болаларда ортирилган ичак тутилишлари
Орттирилган ичак тутилишларининг таснифи:

  1. Механик ичак тутилиши (обтурацион,странгуляцион,аралаш)

  2. Динамик ичак тутилиши (спастик, паралитик)

Обтурацион ичак тутилиши – бунда ичаклар ичидаги тусик ёки ичакни ташкаридан босилиши хисобига ичак тутилиши келиб чикади. Масалан: ахлат массалари, аскаридалар, ичак ичидаги усмалар, ёт жисмлар ичакни бекитиб ичак тутилишини келтириб чикаради ёки корин бушлигидаги усмалар ичакни ташкаридан босиб ичак тутилишига олиб келади. Болаларда купинча обтурацион ичак тутилишига капростаз сабаб булади. Обтурацион ичак тутилишида бола безовталанади,кусади, ахлати ва газлар чикиши кийинлашади. Диагноз куйишда кориннинг обзор рентгенографиясидан фойдаланилади. Даволашда капростаз консерватив йул билан ( вазелин ёги,тозаловчи клизма), бошка холатларда оператив йул кулланилади,яъни лапоратомия килиниб, ичакни тусиб турган сабаб йукотилади. Странгуляцион ичак тутилиши – бунда ичак утказувчанлигини бузилиши билан бирга ичак кон томирлари ва асаб толалари хам кисилади,бунинг окибатида эса ичак деворини некрози хавфи катта булади.Куйидаги холатлар странгуляцион ичак тутилишига сабаб булади: а) ичакни бураланиб колиши б) ичакни тугун хосил килиши в) битишмали ичак тутилиши г) кисилган чов чурралари Инвагинацияда ичакнинг бир кисми иккинчи кисмига кириб колади, асосан проксимал кисми дистал кис-мига кириб колади. Купинча 4 ойликдан 1 ёшгача болаларда куп учрайди. Болаларда ичак инвагинациясининг асосий сабаби бу ичак нормал перистал-тикасини бузилиш. Ичак деворида кундаланг ва айланма мушаклар булади, уларнинг узаро мутаносиб ишлаши натижасида нормал перисталтика кузати-лади. Мана шу икки гурух мушаклар иши бузилса инвагинация кузатилади. Ичак нормал перисталтикасини бузилишига куйидаги омиллар сабаб булади: а) болани нормал овкатлантириш режимини бузиш,кушимча овкатлантириш маромини бузиш б) ошкозон-ичакларнинг уткир касалликлари ( энтерит,гастроэнтерит, энтероколит, салмонеллез ва хакозалар; в) ичак деворидаги полиплар, усмалар ва дивертикуллар.

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling