Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усуллари. Болалар жарроҳлигида деантология. Қорин бўшлиғида ўткир жараёнлар (аппендицит, перитонит, орттирилган ичак тутилишлари). Болаларда диафрагмал чурралар


Download 1.23 Mb.
bet52/139
Sana20.12.2022
Hajmi1.23 Mb.
#1036611
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   139
Bog'liq
Болалар жарро лигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усу

Тери ости панарицийси. Панарицийларнинг энг кўп учрайдиган (50 % дан кўп) тури бўлиб, бунда йирингли жараён тери ости ёғ қатламида жойлашади. Касаллик кўпроқ бармоқнинг кафт юзаси ва II бармоқда учрайди. Панариций бармоқда оғриқ, шиш ва шу аъзо функциясининг бузилиши билан ўткир бошланади. Оғриқ кучайиб боради, у чидаб бўлмайдиган ва пульсацияланувчи характерга эга бўлади.
Тирноқ валики панарицийси (паронихия). Касаллик­нинг бу турида яллиғланиш тирноқ атрофи валикида кечади. Паронихий болаларда катталарга нисбатан кўпроқ учрайди. Касаллик тирноқ атрофи валикида шиш ва қизариш пайдо бўлиши билан бошланади. Қараганда шиш тирноқдан кўтарилган, териси қизарган бўлади ва юпқалашган тери остидан йиринг кўриниб туради. Пайпаслаганда бироз оғриқли бўлиб, айрим пайтлари йиринг валик тагидан ажралади.
Тирноқ ости панарицийси. Панарицийнинг бу турида йиринг тирноқ остида ҳосил бўлиши билан характер­ланади. Касаллик тирноқ остига ёт жисмлар (кўпинча тикан) киришидан, паронихия ва тирноқ атрофи пана­риций­си ҳамда тирноқ фалангаси остеомиелитларидан сўнг ривожланади. Касаллик тирноқ фалангасида оғриқ, шиш ва қизариш пайдо бўлиши билан бошланади. Лекин панарицийнинг бу турида шиш ва қизариш унчалик кучли бўлмайди. Кейин тирноқ тагида йиринг йиғилади ва тирноқ ўз ўрнидан қисман ёки аста-секинлик билан тўлиғича кўчади
Пай панарицийси (тендовагинит). Бунда яллиғланиш пай ва синовиал қинлар бўйлаб тарқалади ва панариций­нинг оғир турларидан бири бўлиб ҳисобланади. Касаллик кўпинча тери ости, суяк ва бўғим панарицийларидан (иккиламчи) ҳамда кам ҳолларда инфекциянинг гематоген ва лимфоген йўллар (бирламчи) билан тушишидан сўнг ривожланади. Айниқса, панарицийнинг I ва V бармоқлар пайларида жойлашиши хавфли бўлиб, бунда яллиғланиш кафтнинг билак ва тирсак синовиал қинлари воситасида Парон-Пирогов бўшлиғига ўтиши ва билакнинг пастки соҳаси (кафтнинг Y симон) флегмонасини келтириб чиқариши мумкин.
Суяк панарицийси. Суяк панарицийси одатда ўз вақтида даволанмаган ёки нотўғри даволанган тери ости, пай панарицийларидан сўнг ривожланади. У камдан-кам ҳолларда инфекциянинг бошқа инфекция ўчоқларидан гематоген, лимфоген йўллар билан тушиши натижасида келиб чиқади. Касаллик асосан бармоқнинг охирги фалангасини зарар­лайди. Айрим ҳолатларда, суяк панарицийсини тери ости панарицийси деб операция қилинади ва жароҳат туби тафтиш қилинмайди. Бармоқ суяклари рентгенография қилинганда охирги фалангада суяк деструкцияси, остеопороз ёки секвестрлар кўринади. Суяк панарицийсида рентгенологик ўзгаришлар Г.А.Баиров фикри бўйича касаллик бошланишининг 6-10 кунлари, В.И.Стручков бўйича 2- ҳафтанинг охири ва 3-ҳафтанинг бошида кўринади.

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling