Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усуллари. Болалар жарроҳлигида деантология. Қорин бўшлиғида ўткир жараёнлар (аппендицит, перитонит, орттирилган ичак тутилишлари). Болаларда диафрагмал чурралар


Download 1.23 Mb.
bet75/139
Sana20.12.2022
Hajmi1.23 Mb.
#1036611
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   139
Bog'liq
Болалар жарро лигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усу

Қизилунгачнинг химик куйиши.
Бу -болаларда кўп учровчи шикастланишнинг бир тури бўлиб қизилунгач деворининг турли чуқурликда жароҳатланиши билан бе­ради. Куйишлар -қизилунгачнинг барча касалликлари ичида учраб туриши буйича биринчи ўринда туради. Қизилунгач куйиши 1 ёшдан 4 ёшгача бўлган болаларда кўп учрайди, бу эса шу ёшдан болаларнинг ҳаракатчанлиги ва катталар назоратида кам бўлиши билан тушинилади. Болалар кўпинча иссиқ овқатни ютиб юборадилар, сув билан алмаштириб уювчи химявий моддаларни ичиб юборадилар
Патогенези. Болаларда кимёвий-куйиш уювчи натрий (каустик сода)-, ишқор тутган моддалар, уксус эссенцияси, нашатир спирти, техник кис­лота, калий пермангонат кристаллари таъсирида юзага келиши мумкин. Қизилунгач куйишининг чуқурлиги ва оғирлиги даражаси химявий модданинг концентрацияси, табиати, миқдорида шу модданинг шиллиқ қаватга-қанча вақт тегиб турганлигига боғлиқ.
Қизилунгач коагулячияловни таъсирга эга бўлган кислоталар таъсирида зарарланганда, сув тўқимадан абсорбциялана бошлайди ва коагуляцияли некроз юзага қилади. Ҳосил бўлган парда эса кислотанинг тўқималарга янада чуқурроқ киришига тўсқинлик қилади.
Ишқор кислоталарга нисбатан тўқима ичига чуқурроқ кириб боради, шунинг учун улар қизилунгач деворида, айниқса функ­ционал торайган жойларида чуқур жароҳатланишни келтириб чиқаради.
Калий перманганат кристаллари маҳаллий таъсирловчи ва куйдирувчи хусусиятга эга бўлиб, шиллиқ қаватга сингиб унинг юзаки куйишини чақиради.
Нашатир спирти ишқор ҳисобланиб, уювчи натрийга қараганда енгилроқ куйишни келтириб чиқаради.
Классификацияси. Қизилунгач морфологик ўзгаришлар жароҳатланиш чуқурлигига боғлиқ. Морфологик маълумотлар ва эзофагоскопия натижаларига асосланиб қизилунгач куйишини 3-та даражада бўлинади.
Биринчи даража (енгил) эпитейлининг юза қаватлари зарарланиб, дескваматив эзофагит билан ҳарактерланади. Бунда шиллиқ қаватнинг катта ёки кичик юзасида гиперемия ва шиш юзага келади, фиброз қопламлар бўлмайди.
Иккинчи даража (ўртача оғир) шиллиқ қават ва қисман шиллиқ ости қавати зарарланиши билан характерланади. Сезиларли шиш юзага келади, ярали жойлар устида фиброз қоплама ҳосил бўлади. Қизилунгачнинг мушак қаватида некротик ўзгаришлар кузатилмайди.

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling