Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усуллари. Болалар жарроҳлигида деантология. Қорин бўшлиғида ўткир жараёнлар (аппендицит, перитонит, орттирилган ичак тутилишлари). Болаларда диафрагмал чурралар
Download 1.23 Mb.
|
Болалар жарро лигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усу
Клиникаси. Клиник манзараси куйишнинг оғирлиги ва куйиш даражасига боғлиқ.
Ўткир даврда шикастланишнинг дастлабки соатларидаёқ барча куйишларда рефлектор қусиш, ютишнинг бузилиши, сўлак ажралишни ортиши, нотинчлик, безовталик, кузатилади. Одатда тана температураси кўтарилади. Куйиш қанчалик оғир бўлса, юқоридаги симптомлар шунчалик кучли намоён бўлади. Концентирланган кислота ва ишқор таъсирида келиб чиққан оғир куйишларда бола қайта қайта қусади, ютинаолмайди (бола сув ичишдан ҳам бош тортади), кўп сўлак ажралади.. Бурун-халқумда сўлак ва шиллиқнинг тўпланиб келиши қийналиб ва хириллаб нафас олишга олиб келади, бундан бола жуда безовталанади. Тана ҳарорати юқори кўтарилади. Ўткир даврда кўпчилик беморлада юқорида айтилган симптомлар билан бирга хиқилдоқ ва овоз бойламиости бўшлиғидаги шишлар билан боғлиқ бўлган нафаснинг бузилиши xaм кузатилади. Бу шишлар ютинаётган пайтида йўтал натижасида уювчи модданинг бир қисми нафас йўлига ўтиб қолиши ва юткин халқаси соҳасидаги яллиғланиш жараённинг натижасидир. Бундай ҳолларда нафас бузилши сезиларли инспаратор хансирашдан тортиб то кучли ўткир хиқилдоқ стенозигача бўлиши мумкин. Бунда бола безовталанади, нафас олиш кескин қийинлашади, узаяди, кўкрак қафаси ичига тортилган, товуш бугбўғиқлиги ёки афония кузатилади, цианоз кучайиб боради. Кейинроқ "безовталик оденамия билан алмашади, бола ҳаракатсиз бўлиб қолади, юзида тери томчилари пайдо бўлади, нафас олиш юзаки шовқинли бўлиб, юрак фаолияти ёмонлашади. Ҳиқилдоқ ривожланиб, оғирроқ кечади. Баъзида ҳиқилдоқ стенози клиникаси белгилари устун бўлиб, қизилунгач куйиши симптомлари унчалик кўзга чалинмай қолади. Айрим ҳолларда химиявий модда таъсири изларини юз терисида, лаб шиллиқ қаватида кўриш мумкин, лаблар кўпинча шишган бўлади. Оғиз бўшлиқда кўп холларда шиш, гиперемия, оқимтир қарашнинг пайдо бўлишидан иборат ўткир яллиғланиш белгиларини кўриш мумкин. Биринчи кунлари ўткир яллиғланиш натижасида юткин ва қизилунгач бузилади. Оғриқ бўлганлиги сабабли бола емай, ичмай куяди. Сўлак ажралиши ва юқори ҳарорат натижасида сувсизланиш ривожланади. Эксикоз холати айниқса кичик болаларда тез ривожланиб, ацидоз билан бирга боради. Шуни назарда тутиш лозимки, кўп миқдордаги заҳарловчи моддани ичиб юборгандаги аҳволининг оғирлиги заҳарланиш натижаси бўлиши мумкин. Қизилунгач куйиши клиник манзарасининг динамикасидаги ўзгаришларда ўткир яллиғланиш белгилари камайиб ва қизилунгач ўтказувчанлиги яхшиланиб боради. Одатда 3-4-чи кундан бошлаб бола дастлаб суюқ, кейинрок қуюк овқатни бемалол юта оладиган бўлиб қолади. Халқум ва қизилунгачнинг оғир куйишида дисфагия узоқ давом этади, кичик ёшли болаларда кўпинча пневмония қўшилади. Биринчи даражали куйишда ўткир яллиғланиш холати 2-4 кундан узоқ сақланмайди. Беморлар аҳволи тезда яхшиланади. Оғир даражали куйишда (иккинчи учинчи даража) 2-чи ҳафтадан бошлаб ўткир яллиғланиш жараёни яра ҳосил бўлиш даври билан алмашади. Клиник жиҳатдан бу дазвр минимал симптоматика билан ифодаланиб, кўп авторлар томонидан "симптомсиз давр'' деб юритишади. Бу даврда қизилунгач утказувчанлиги бузилиши симптомлари аниқланмайди, пневмония бўлмаганда ҳарорат ҳам меъёрига туша бошлайди, оғиз бўшлиғи қарашларидан тозалана бошлайди. Баъзан бундай бу даврни тўлиқ тузалши билан янглиштирилади. III даражали куйишда 2-3-чи xaфтa охирларидан грануляцияланиш босқичи бошланади. Унинг клиник кўриниши грануляцион тўқиманинг қизилунгач бўшлиғини қанчалик торайганлигига боғлиқ. Дисфагия симптомлари қуюқ овқат лукмасини ютаётганда аниқланади. Агар бу симптомларга аҳамият берилмай, керакли даволаш олиб борилмаса, 4-5-чи хафтадан чандиқланиш даври бошланади. Грануляцион тўқима бириктирувчи тўқима билан аралашиб боради, қизилунгачни дефермацияловчи ва стенезаг олиб қолувчи чандиқлар ривожланади. Бу эса қизилунгачдан дастлаб қуруқ, кейинчалик суюқ овқатларнинг ўтмай келишида намоён бўлади. Бу даврда кўпинча ёт жисмлар сифатида гўшт бўлакчалари, мева данаклари ва бошқаларнинг қизилунгачга тикилиб колиши натижасида тўлиқ ўтказмаслик ҳолати келиб чикади. Чандиқланиш даврининг давом этиш ҳар хил, юкорида кўрсатилгандек ҳар доим 6-8 ҳафта билан чегараланиб қолмасдан, ойлаб, ҳатто йиллаб давом этиши мумкин». Қизилунгач куйишининг оқибатида органик стеноз шакклланиб, тўлиқ чандиқли ўтказмасликка олиб калади. Баъзан қизилунгач оғир куйив холларида юқорида тасвирланган босқичлар бўйича клиник кечишлардан четга чиқиш ҳоллари кузатилади. Ўткир давр чўзилиб кетади, умумий аҳвол оғирлигича қолади, ҳарорат узоқ вақт тушмайди, бола овқат ейишдан бош тортади, кам сув ичади. Эксикос ва токсикоз белгилари ортиб боради. Бундай ҳоллар оғир эзофагит жараёнига пареэзойагиал клечатканинг ҳам куйиши билан тушунтирилади. Download 1.23 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling