Учинчи даража (оғир) қизилунгачнинг барча қаватлари зарарланиши Билан фарқланади. Мускул қаватлари ҳам некроз-учрайди, шиш пароэзофагиал клеткачага тарқалиши мумкин. Нисбатан чуқурроқ бўлган яралар фиброз қоплам билан қопланган бўлади.
Биринчи даражали куйишда бир хафта давомида ўткир яллиқланиш белгилари пасайиб, эпителий-тикланади, чандиқ ва торайишлар ҳосил бўлмайди. Куйишнинг иккинчи даражаси 2 та босқичда кечади.
2-чи хафтадан бошланиб юзаки яралар ва шилинишлар фиброз қопламдан тозалана бошлайди, 3-чи ҳафта охирига келиб тўлиқ эпителизациялаш бошланади. Айрим ҳоллардагина қизилунгач бўшлиғини
Торайтирмайдиган нозик чандиқлар ҳосил бўлиши мумкин.
Учинчи даражали босқичда барча куйишлар кузатилади. Иккинчи даражадан фарқ қилиб, чуқур яралар тубининг тозаланиши чўзилиб кетади, 3-чи ҳафтадан бошлаб яралар грануляциялар билан тўла бошлайди. Дастлаб грануляциялар тезда қонайдиган, каварган, юмшоқ бўлиб, 4-5-чи ҳафтага кесиб бириктирувчи тўқимага аралаша бошлайди. Чандиқланиш жараёни ҳар бир давомийликда эга, лекин кўп ҳолларда чандиқлар 6-8 ҳафтага келиб шаклланади. Баъзан чандиқланиш 3-4 ойгача чўзилиб кетади
Қизилўнгач куйишининг юқорида келтирилган даража ва босқичлари касаллик ривожланишидаги морфологик ўзгаришларни эттириш билан бирга клиник эквивалентларга ҳам эгадир.
Шунинг учун мақсадга мувофиқ равишда болаларда қизилунгач куйишининг қуйидаги таснифи келтирилади:
Куйиш даражаси
|
Босқич
|
Касаллик давомийлиги
|
I.
|
Ўткир, эпителизация билан тугалланадиган босқич
|
7-10 кун
|
II.
|
Ўткир босқич. Эпителизация билан тугалланувчи яраланиш босқичи
|
3-4 кун
|
III.
|
Ўткир босқич. Яраланиш босқичи, грануляцияланиш босқичи, чандиқланиш босқичи
|
6-8 ҳафта ва ундан кўп
|
Do'stlaringiz bilan baham: |