Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усуллари. Болалар жарроҳлигида деантология. Қорин бўшлиғида ўткир жараёнлар (аппендицит, перитонит, орттирилган ичак тутилишлари). Болаларда диафрагмал чурралар
Download 1.23 Mb.
|
Болалар жарро лигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Диагностикаси.
- Сариклик йули нуксонлари (ductus omphaloentericus
- Сийдик йули( urachus) нуксонлари
- Киндикни тулик сийдикли окмаси
Киндик чурраси. Корин бушлиги аъзоларини киндик оркали корин пардага уралган холда тери остига чикишига киндик чурраси дейилади. Киндик чурраси бола тугилган вактда намоен булади. Тинч турган вактда чурра корин бушлигига тугриланиб кетади, йиглаган вактда у кайта чикади. Киндик чурраларининг тугриланувчи, туғриланмайдиган ва кисилган турлари бор. Дастлабки икки тури болани деярли безовта килмайди. Кисилган турида чурра каттиклашади, огрикли булади, бола безовталанади. Даволаш. Купчилик холларда 4-5 ешгачи чурранинг епилиши кузатилади. Дастлабки икки турида 3 ёшдан кейин режали равишда операция килинади. Болаларда асосан киндик халкаси Лексер усулида пластика килинади. Катта ёшлиларда эса Сапежко ва Мейо усуларида киндик халкаси пластика килинади. Кисилган киндик чурралари зудлик билан операция килишни талаб килади.
Гастрошизис. Тугма нуксон булиб, бунда корин олд девридаги парамедиан чизик буйлаб купинча унг томонда кориннинг олдинги девори деффекти булади. Ушбу нуксон билан тугилган болаларда 5% холатларда етилмаганлик, кушимча нуксонлар (тугма юрак, сийдик, таянч-характ, марказий нерв тизимлари нуксонлари) билан келади. Диагностикаси. Диагноз курик асосида куйилади. Караган вактда деффект оркали кориндан ташкарида ичаклар, ошкозон, сийдик пуфаги, бачадон, тухумдонлар куринади. Даволаш. Операция олди тайергарлиги сув-туз алмашинувини тиклаш, болани иситиш, инфекцияга Карши курашишга каратилади. Зудлик билан корин бушлиги аъзолари ичкарига тугриланади ва дефект тикилади, агар апоневроз етишмаса аллоплантлардан фойдаланилади. Сариклик йули нуксонлари (ductus omphaloentericus) – эмбрионал ривожланишнинг дастлабки 3 ойида хомила сариклик йули оркали озикланади. Бу йул хомила ёнбош ичагидан бошланиб, киндиги оркали чикади ва сарик халта билан туташади. Кейинчалик бу йул тулик облетерацияга учрайди ва хомиланини озикланиши то тугилгунча плацентар кон айланиши хисобига амалга оширилади. Бу йул облетерацияси бузилганда бир канча нуксонлар юзага чикади. Улар куйидагилар: 1. сариклик йулини проксимал кисми, яъни ёнбош ичак томони облетерацияга учрамасдан колган кисмлари облетерацияга учраса Меккел дивертикули пайдо булади. 2. сариклик йулини дистал кисми, киндик томони облетерацияга учрамасдан, колган кисмлари облетерацияга учраса киндикни нотулик окмаси пайдо булади. 3. сариклик йулини урта кисми облетерацияга учрамасдан колган кисмлари облетерацияга учраса энтерокистома пайдо булади. 4. сариклик йули умуман облетерацияга учрамаса киндикни тулик окмаси пайдо булади. Меккел дивертикули - сариклик йулини проксимал кисми облетерацияси бузилганда пай-до булади ва ёнбош ичакда илеоцекал бурчакдан 10 – 100 см. масофада ичак туткичига ка-рама-карши томонда жойлашади. Меккел дивертикули клиник белгиларсиз кечади, факат асорат берганда белгилари пайдо булади. Унинг асоратлари куйидагилар: дивертикулни яллигланиши (дивертикулит), странгуляцион ичак тутилиши, инвагинация, дивертикулдан кон кетиш. Ўткир дивертикулит худди уткир аппендицитга ухшайди, уларни операциягача фарклаб булмайди, факат операция пайти диагноз аник булади. Болаларда Меккел дивертикулини энг куп учрайдиган асорати бу странгуляцион ичак тутилишидир. Бу асорат худди уткир странгуляцион ичак тутилиши каби кечади, диагностика килинади ва даволанади. Дивертикулдан кон кетиши хам куп учрайдиган асоратларидан бири булиб, бунда тугри ичак оркали жигар ранг кон ажралади. Меккел дивертикулини кандай асорат беришидан катъий назар лапаротомия килиниб, дивертикулэктомия килиниши керак. Киндикни нотулик окмаси – сариклик йулини дистал кисми облетерацияси бузилганда ке-либ чикади. Клиникасида киндикдан сероз – йирингли ажралма келиб туриши кузатилади. Асосан консерватив усуллар (туалет, физиотерапия) кулланилади, самара булмаганда опе-ратив усул кулланилади, яни окма кесиб олиб ташланади. Киндикни тулик окмаси – сариклик йулини облетерацияси умуман булмаган киндикни ту-лик окмалари келиб чикади. Бунда киндик битмайди ва ундан доимо ахлатли ажралма ке-либ туради. Диагноз куйиш учун фистулография килинади, яъни киндик оркали контраст юборилиб рентген килинади, агар контраст ичакка тушса бу киндикни тулик окмасини тас-диклайди. Даволаш оператив, ичак эвагинацияси булмаслиги учун зудлик билан окмани кесиб олиш операцияси утказилади. Энтерокистома – сариклик йулини урта кисми облетерацияси бузилганда келиб чикади. Узок вакт белгиларсиз кечади ва факат киста йиринглаганда коринда огрик, хароратни ку-тарилиши кузатилади. Диагноз коринни УТТ асосида. Даволаш оператив – кистэктомия килинади. 5) Сийдик йули( urachus) нуксонлари – эмбрионал ривожланишнинг 5 ойигача хомила организмида пайдо булган сийдик сийдик йули оркали хомила атрофи сувларига утиб ту-ради. Бу йул хомила ковугидан бошланиб киндик оркали чикиб хомила атрофи сувларига кушилиб кетади. Шундан кейин сийдик то тугилгунча плацентар тизим оркали она буйрак-лари оркали ажралади. Сийдик йули нормада эмбрионал ривожланишнинг 5-ойидан бош-лаб облетерацияга учраши керак. Сийдик йули облетерацияси бузилганда турли хил нук-сонлар учрайди: Ковук дивертикули - сийдик йулини проксимал кисми облетерацияга учраб, колган кисм-лари облетерацияга учрамаса ковук дивертикуллари ривожланади Ковук дивертикулида беморда икки фазали сийиш кузатилади. Диагноз куйиш куйиш учун ён томондан конт-растли цистография килинади. Даволаш – дивертикулэктомия. Урахус кистаси - сийдик йулини урта кисми облетерацияга учрамасдан, проксимал ва дис-тал кисмлари облетерацияга учраса, урахус кистаси пайдо булади Узок вакт белги бермай-ди, качонки киста йирингласа бемор ковук сохасида огрик, хароратникутарилиши кузати-лади. Диагноз куйишда УТТ энг информатив. Даволаш учун кистэктомия операцияси утказилади. Киндикни тулик сийдикли окмаси - сийдик йули умуман облетерацияга учрамаган холат-ларда пайдо булади. Киндикдан доимо сийдик келиб туради, сийиш пайти киндикдан сий-дик келиши кучаяди. Диагноз куйиш учун ковукка контраст модда киритилиб, сийиш пай-ти (микцион) ён томондан рентген килинса, контрастни киндик томон кутарилиши курина-ди. Бундан ташкари ковукка рангли модда (метил куки) киритилиб, сийиш пайти рангли моддани киндикдан чикиши хам диагнозни тасдиклайди. Даволаш оператив – окма кесиб олиб ташланади. Download 1.23 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling