Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усуллари. Болалар жарроҳлигида деантология. Қорин бўшлиғида ўткир жараёнлар (аппендицит, перитонит, орттирилган ичак тутилишлари). Болаларда диафрагмал чурралар


Download 1.23 Mb.
bet92/139
Sana20.12.2022
Hajmi1.23 Mb.
#1036611
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   139
Bog'liq
Болалар жарро лигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усу

Даволаш. Беморлар консерватив ва оператив йўл билан даволанади. Консерватив даво Гегар бужлари ёрдамида ичакни бужлаш йўли билан амалга оширилади. Агар консерватив даво 1-1,5 ой мабойнида фойда бермаса унда оператив йўл билан даволанади. Торайиш анал каналида бўлганда, торайган жой узунасига кесилиб, кўндалангига тикилади. Торайиш жуда тор ва узун бўлганда, торайиш тўғри ичакни ичкари қисмларида жойлашганда Гартман операцияси қилинади.
Услуби: Ичак чок ушлагичга олиниб атрофи айлана қилиб кесилади. Соғ жойигача ажратилади, чандиқлашган жойи бўлса у кесиб олинади ва соғ ичак терига чоклар билан мустаҳкамланади. Торайишлар ичакнинг юқори қисмида жойлашганда паракокцигеал-оралиқ проктапластикаси қилган маъқул.

Анус нормал ривожлангандаги туғма оқмалар


Бу нуқсонлар жуда кам учрайдиган нуқсонлар бўлиб адабиётларда кам ёритилган. Хорижий адабиётларда аноректал нуқсонлар Н шакли деб аталади.
Ректовестибуляр ва ректовагинал оқмала. Бу касаллик ташки кўринишдан тўғри ичакни иккиланганлигига ўхшаб кетади. Лекин гистологик текширишлар шуни кўрсатадики, оқма ва ичак гистоструктураси бир-биридан бутунлай фарқ қилади.
Клиник кўриниш. Бунда беморларни икки жойидан ҳам анусдан, ҳам қин соҳасидан ахлат чиқишидан шикоят қилади. 25 % чақолоқларда тўғилгандан, қолганларида 2-3 ойликда оқма борлигини сезишади. Кўрик пайти қизлик парда устида, қин даҳлизида катта уятли лабда оқмани учратиш мумкин. Оқма атрофи кўпчилик ҳолатда яллиғланган бўлади. Оқма диаметри 0,5-1,5 смгача бўлиши мумкин. Оқмадан ўтказилган зонд тўғри ичак билан тутшганлигини кўрсатади.
Даволаш. Оқма ўз-ўзидан ёпилмайди ва консерватив даво фойда бермайди. Ректовестибуляр оқмада оқма ажратилиб ичкарига кайрилиб инвагинацион-Лёнюшкин усули бўйича олиб ташланади. Ректовагинал оқмада қинда ишлаш иложи бўлмаганлиги сабабли кесим оралиқ соҳасини ёки ёйсимон қилиб қин ва анал тешиги ўртасида кесилади. Қаватма-қават очилиб оқма топилади, кесиб олиб ташланади.
Пароректал окма. Бу оқмалар беморларда тўғилгандан буён бўлиб, хеч қандай яллиғланиш касаллигисиз (ўткир парапроктит) пайдо бўлади.
Клиник куриниш ва диагностикаси. Бемор анал тешиги олдида йиринг ва чиқадиган оқма борлигидан шикоят қилади. Пайпасланганда ипсимон ҳосила ичак томонига кетганлиги сезилади. Оқма ҳамиша тўлиқ ҳисобланиб, сфинктер ичкарисига очилади.
Даволаш. Оқмани кесиб олиб ташлаш операцияси 1 ёшдан кейин ўтказилади (операция олди ва операциядан кейинги муолажалар сурункали паропроктит касаллигида ёритилган).
Ректоуретрал ва ректовезикал оқмалар. Клиник кўриниши оқманинг диаметрига боғлик бўлиб, катта диаметрли оқмаларда сийдик ахлат ва газ билан бирга чиқади. Уретрага оқма очилган бўлса, сийдик сийиш бошида лойқа бўлиб, охирида тоза рангда бўлади. Бундай беморлар тез-тез уретрит, цистит ва баланит касалликлари билан касалланади, ваҳоланки, ичак флораси сийдик йўлларини яллиғланишига олиб келади. Агар оқма диаметри ингичка бўлса, касаллик белгилари аниқ бўлади.
Диагностикаси. Ташхис қўйишда анализ катта ўрин тутади. Тўшакда сийган пайтида қора ёки сариқ из қолганлиги, сийган пайти уретрадан газ чиқиши касалликнинг асосий аломатлари ҳисобланади. Рентгенологик текширишларидан уретрацистография қилиниб, ён томондан суратга олинади. Бунда сийдик йўли ва тўғри ичак ўртасида оқма борлиши кўринади. Қавуққа рангли эритма юборилганда тўғри ичакка қўйилган тампонни бўялиши бу касалликка ташхис қўйишга ёрдам беради. Оқмани очилиш жойи эса рангли суюқлик уретрадан юборилаётган ректоромоноскопия билан аниқлаш мумкин.
Даволаш. Ректовезикал окма лапаротамия қилиниб, оқма кесиб олиб ташланади.
Ректоуретрал оқмада уретрага катетер киритилиб, оралиқ томондан оқма кесиб олинади ва кретра йиртиғи (дефект) икки қаватли чок билан тикилади.

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling