Болаларда юракнинг норевматик касалликлари


Касалликнинг келиб чиқиш даврига қараб


Download 151.5 Kb.
bet4/14
Sana11.01.2023
Hajmi151.5 Kb.
#1088551
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Болаларда норевматик кардитлар

1. Касалликнинг келиб чиқиш даврига қараб:
- Туғма: эрта, кечки
- Орттирилган
2. Этиологик омиллари бўйича:
- Вирусли
- Бактерияли
- Вирус-бактерияли
- Паразитли
- Замбруғли
- Иерсиниозли
- Аллергик
- Идиопатик
3. Шакли бўйича (жараённинг қаерда жойлашишига қараб):
- Кардит
- Юрак ўтказувчи тизимининг зарарланиши
4. Кечишига кўра
- Ўткир – 3 ойгача
- Чўзилган – 18 ойгача
- Сурункали – 18 ойдан кўп (рецидивланувчи, бирламчи сурункали: димланган, гипертрофик, дестриктив вариантлари.)
5. Оғирлиги бўйича:
- Енгил
- Ўрта оғир
- Оғир
6. Юрак етишмовчилигининг шакли ва даражаси:
- Чап қоринча етишмовчилиги I, II А, II Б, III даражалар
- Ўнг қоринча етишмовчилиги I, II А, II Б, III даражалар
- Тотал етишмовчилик
7. Оқибати ва асорати:
- Кардиосклероз
- Миокард гипертрофияси
- Юрак ритми ва ўтказувчанлигининг бузилиши
- Ўпка гипертензияси
- Клапан аппаратининг зарарланиши
- Констриктив миоперикардит
- Тромбоэмболик синдром
Ҳар қандай касалликнинг таснифида кўрсатилгандек НК нинг таснифида унинг кечиши аниқ кўрсатилган.
НК нинг ўткир кечиши касалликнинг авж билан бошланиши, юрак-қон томирлар етишмовчилиги ва нисбатан ўтказилган муолажаларнинг тезда эффект-фойда бериши билан ифодаланади.
НК чўзилувчан кечиши айрим ҳолатда касалликнинг тез бошланиши, аммо соғломлашишнинг 18 ойгча чўзилиши, бошқа ҳолатда касаллик анча юмшоқ бошланиб ва секин-аста ривожланиш ёки бирламчи чўзилувчан кечиши билан ўтади.
НК нинг сурункали кечиши ўткир ёки чўзилувчан кардитда ўтказилган даво муолажаларининг фойда бермаганлигидан, юрак мушакларининг рефрактерлиги кучлилигидан ўткир ёки чўзилувчан кардитнинг сурункали кардитга ўтиши ёки ўткир ва чўзилувчан кардитлар белгилари бўлмай бирламчи сурункали кардитнинг пайдо бўлиши ҳам кузатилади.


ТУҒМА КАРДИТЛАР

Агар болада юрак патологияси,яъни кардит белгилари бола туғилмасдан ёки туғилгандан кейин туғруқхонада аниқланса, кардит диагнози тўлиқ ҳисобланади. Агар бола туғилгандан кейин 1-3 ойда (ёки онасининг ҳомиладорлик пайтидаги касаллиги туфайли) кардит белгилари бўлса, унда болада кардитга шубҳа туғилади, фақат болада бошқа интеркурент касалликлар бўлмаганда.



Download 151.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling