Болаларда юракнинг норевматик касалликлари


Download 151.5 Kb.
bet6/14
Sana11.01.2023
Hajmi151.5 Kb.
#1088551
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Болаларда норевматик кардитлар

Кардиал белгилари:Ҳансираш, туғилгандан буён тахи- ёки брадикардия, терисининг оқлиги, шиллиқ қаватлар ва бармоқ учларида кўкариш, ЮҚТ етишмовчилик белгилари, кучли, пастга силжиган юрак чўққиси, юрак тонлари кучли эшитилади, айрим ҳолатда систолик шовқин ва аритмия кузатилади.

  • Параклиник белгилар:

    • ЭКГ: Чап қоринчада зўриқиш, юрак ритми ва ўтказувчанлигининг бузилиши, ST сегментининг изолиниядан пастда бўлиши.

    • Рентгенологик: Юрак шакли нормада ёки трапеция шаклида, юракнинг дилятация сабабли катталашганлиги, кўпроқ чапга

    • Лабаратор: ўзгариш йўқ

    ОРТТИРИЛГАН КАРДИТЛАР

    Орттирилган кардитлар ҳам кечиши бўйича ўткир, чўзилувчан, сурункали бўлади.


    Ўткир кардитлар кўпинча миокарднинг диффуз зарарланиши, ўтказувчан тизимнинг АВ блокада шаклида бузилиши, турғун тахикардиялар билан кузатилади.
    Ўткир кардитлар барча ёшда учраши мумкин, аммо кўпинча уч ёшгача бўлган болаларда жуда оғир кечади. Ушбу кардитлар асосан сенсиблизация бўлган болаларда кўп учрайди.
    ЎРВИ белгилари камайиши, яъни касаллик ўтиш билан экстракардиал белгилар пасайиб, кардиал белгилар биринчи ўринга чиқа бошлайди.
    Орттирилган кардитнинг диагностик мезонлари
    Анамнез: Онасининг ҳомиладорлик пайтидаги касаллиги, ишлаб чиқаришдаги салбий таъсирлар, дориларни узоқ вақт қабул қилиш, алькогол истеъмол қилиш
    НК нинг биринчи белгилари ЎРВИ билан касалланганда ёки 1, 2 ҳафтадан кейин бошланиб, асосан сенсиблизация бўлган болалар, аномалия конституцияси бўлган болалар, эмлаш нотўғри қилинган болаларда кузатилади.
    Клиник белгилари:

    1. Экстракардиал белгилари: Иштаҳанинг пастлиги, тана оғирлигининг кам кўпайиши, ҳолсизлик, кўп терлаш, чарчаш, қўзғалувчанлик хуружи, тез аччиқланиш, айрим ҳолатларда ҳушдан кетиш, талваса, гемипарез, кечаси безовта бўлиш ва инқиллаб нафас олиш, кўнгил айниш ва қусиш, терининг оқ кулранг тусда бўлиши, ёпишқоқ йўтал.


    2. Download 151.5 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling