Болаларда юракнинг норевматик касалликлари


Эрта туғма кардитнинг диагностик мезонлари


Download 151.5 Kb.
bet5/14
Sana11.01.2023
Hajmi151.5 Kb.
#1088551
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Болаларда норевматик кардитлар

Эрта туғма кардитнинг диагностик мезонлари
Анамнез:
-Ота-онасида юрак-қон томир касалликлари бор бўлса, яъни боладаги ирсий мойиллик

Клиник белгилари:

  1. Экстракардиал белгилари: Боланинг жисмоний яхши ривожланмаслиги, сабабсиз тана оғирлигининг ошмаслиги, ўз вақтида ўтирмаслик, турмаслик, юрмаслик, терисининг оқлиги, ҳолсизлик, кўп терлаш, овознинг ўта пстлиги ёки чиқмаслиги, сабабсиз безовталик.

  2. Кардиал белгилари: Шиллиқ қаватларда, бармоқ учларида бироз кўкариш, кўкрак қафаси юрак соҳасида бўртиб чиқиши, юрак чўққиси ўта суст ёки аниқланмайди, юрак тонлари бўғиқ, тахикардия, ўтказилган даво муолажаларидан фойда йўқлиги, юрак етишмовчилиги, кўпинча тотал ва чап қоринча етишмовчилиги устунлиги билан.

  3. Параклиник белгилар:

  • Лабаратор – деярли ўзгармаган

  • Рентгенологик – кўпинча чап ўпка пастки қисмида ателектаз. Юрак шакли шарсимон ёки овал, чап қоринча кенгайганлиги.

  • ЭКГ да QRS баланд, ST манфий, Т тишча манфий.

Кечки туғма кардитнинг диагностик мезонлари
Анамнез:
-Ота-онасида юрак-қон томир касалликлари бор бўлса, яъни боладаги ирсий мойиллик

  • Онанинг ҳомиладорлик пайтидаги хасталиклари

  • Туғилганда боланинг тана оғирлигининг камлиги

Клиник белгилари:

  1. Экстракардиал белгилари: туғилганда нормал вазндалиги, жуда кам ҳолатда ҳомила ичи гипотрофияси, эмганда тез чарчаш, ёшининг 3-5 ойлигида жисмоний ўсишдан орқада қолиш, статикадан орқада қолиш, нафас тизими касалликлари билан тез-тез касалланиш, кўп терлаш, асаб тизимида ўзгариш, тўсатдан безовта бўлиб қолиш, ҳансираш, тахикардия, айрим пайтларда ҳушдан кетиш, талвасалар, шовқинли нафас олиш.


  2. Download 151.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling