Болаларда юракнинг норевматик касалликлари


Download 151.5 Kb.
bet7/14
Sana11.01.2023
Hajmi151.5 Kb.
#1088551
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14
Bog'liq
Болаларда норевматик кардитлар

Кардиал белгилари: Юрак етишмовчилиги, аввал чап қоринча, кейин тотал, оғиз атрофида кўкариш, акроцианоз, аритмия, юрак чўққиси суст ёки аниқланмайди, юрак нисбий чегараси кенгайган, тонлари бўғиқ, асосан I тон. Ўпка артериясида II тоннинг акценти, функционал систолик шовқиннинг эшитилиши (митрал клапан нисбий етишмовчилиги)

  • Параклиник:

    • Лабаратор таҳлиллар жуда кам информация беради.

    • ЭКГ: ЮЭЎ ўнгга бурилиши, QRS комплекси пастлиги, юрак ритмининг ва ўтказувчанлигининг бузилиши.ST ва Т нинг изолиниядан пастда бўлиши.

    • Рентген: Ўпкада димланиш, кардиомегалия, чап қоринча дилятацияси

    Орттирилган НК нинг биринчи кардиал белгилари бу – ҳансираш, тахикардия, ўпкада хириллашлар, унинг кетидан сийиш камаяди. Билинмас шишлар (пастозность), жигар катталашади.
    Юрак чегараси ўткир НК ларда деярли ўзгармайди, аускультацияда юрак тонлари бўғиқ, асосан I тон, систолик шовқин функционал характерда бўлади. Юрак ўтказувчи тизими зарарланганда юрак чўққисида "пушечный" тон эшитилади, асосан тўлиқ АВ блокада бўлганда. Айрим ҳолатларда тахикардия, яъни экстрасистолия, бўлмачалар титраши, ҳатто пароксизмал тахикардия ҳам кузатилади.
    50% ҳолатда ўткир НК тўлиқ тузалиб кетиши мумкин, 50% ҳолатда чўзилувчан ва сурункали турига ўтиши кузатилади.
    Чўзилувчан НК торпид ривожланиб, ЎРВИ дан кейи 4-6 ой ўтиб секин-аста чўзилувчан кечишга ўтади.
    Чўзилувчан НК да ўткир кечишининг ҳамма белгилари бўлиб, юракнинг катталашиши натижасида юрак соҳасида бўртиш пайдо бўлади.Юрак тонлари баланд, систолик шовқин, ўпка артериясида II тон акценти эшитилади ва даво-муолажалар ўтказилишга қарамасдан торпид юрак етишмовчилиги кузатилади.
    ЭКГ да ЭОС чапга бурилган, АВ ва қоринчалар ичи ўтказувчанлик бузилиши, чап қоринча ва иккала бўлмачанинг зўриқиши, Т тишча мусбат бўлади. Кейинги иккита белгининг борлиги билан ўткир кардитдан фарқ қилади.
    Сурункали НК асосан катта ёшдаги болаларда кўпроқ учрайди. Сурункали НК бирламчи ҳамда ўткир ёки чўзилувчан кардитдан кейин бўлиши мумкин. Сурункали кардитнинг дилятацион, гипертрофик ва рестриктив вариантлари бўлади.

    Download 151.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling