БАKТЕРИАЛ ИНФЕKЦИЯ ЭҲТИМОЛИ
|
· Иситма юқори бўлса (38,5°C ёки юқори) парацетамолнинг бир дозасини амбулаторияда беринг
· Болалар касалликларини интегрирлашган усулда олиб бориш (БКИУОБ) қулланмаси асосида даволанг
|
· Юқорида кўрсатилган белгилар ЙЎҚ
|
АСОРАТСИЗ ИСИТМА
|
· Иситма юқори бўлса (38,5°C ёки юқори) парацетамолнинг бир дозасини амбулаторияда беринг
· Онасига қачон зудлик билан қайтиш лозимлигини тушунтиринг
· Кейинги ташриф, иситмаси бўлса, 2 кундан сўнг
|
Жуда оғир фебрил касаллик
Иситмалаб турган болада умумий хавф белгиси ёки энса мускулларининг ригидлиги бўлса, боланинг касаллигини ЖУДА ОҒИР ФЕБРИЛ KАСАЛЛИK деб таснифланг. Иситмалаб турган ва ҳар қандай умумий хавф белгиси ёки энса мускулларининг ригидлиги бўлган болада менингит, сепсис ёки бошқа оғир касаллик бўлиши мумкин. Лаборатория текширишларини ўтказмасдан туриб, бундай ОҒИР касалликларни аниқлаб бўлмайди. ЖУДА ОҒИР ФЕБРИЛ KАСАЛЛИK деб таснифланган бола зудлик билан даволаш ва касалхонага юборишга муҳтож бўлади. Уни зудлик билан касалхонага юборишдан олдин даво қилишни бошлашингиз керак.
Менингит ёки бошқа оғир бактериал касалликка қарши тўғри келадиган антибактериал препаратнинг биринчи дозасини беринг. Бола танасининг ҳарорати юқори бўлса, парацетамол беринг.
Чўзилувчан иситма
Умумий хавф белгиси ёки энса мускулларининг ригидлиги бўлмаса, биринчи сариқ қаторга қаранг. Болада иситма 7 кун ва ундан кўра кўпроқ давом этаётган бўлса, уни ЧЎЗИЛУВЧАН ИСИТМА деб таснифланг. ЧЎЗИЛУВЧАН ИСИТМА деб таснифланган болага ҳарорати баланд (аксиляр ҳарорати 38,5ºC даража ва бундан юқори) бўлса, парацетамол беринг. Иситма одатда вирусли инфекцияларнинг кўпчилигида бир ҳафтадан кўра камроқ давом этади. 7 кундан ортиқроқ давом этаётган иситма қорин тифи ёки бошқа оғир касалликларнинг белгиси бўлиши мумкин. Агар болада иситма 7 кун ва ундан ортиқ муддат мобайнида ҳар куни давом этиб келаётган бўлса, болани қўшимча равишда текшириб кўриш учун поликлиникага (тубдиспансер ва инфекционистга) юборинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |