Сувсизланиш даражасини қайта баҳоланг ва мос келадиган даво режасини танланг.
Сувсизланиш даражасини гўдакларда 6 соатдан, каттароқ болаларда эса 3 соатдан сўнг баҳоланг. Сувсизланиш даражасини таснифланг. Давони давом эттириш учун мос келадиган режани (А, Б ёки В Режани) танланг.
Бола тўла регидратацияланиб, унинг аҳволи СУВСИЗЛАНИШ ЙЎҚ деб таснифланадиган бўлганидан сўнг, иложи бўлса, болани яна 6 соатга тиббий муассасада қолдиринг. Бу вақт ичида она, А Режага мос равишда, фарзандига қўшимча суюқликлар бериб туриши лозим. Диарея пайтида бола йуқотган суюқликнинг ўрнини тўлдириш учун онаси етарли даражада суюқлик беришини кузатинг ва назорат қилинг. Шунингдек, болани овқатлантиришни давом эттириш лозим. Вақти-вақти билан боланинг аҳволини текшириб, қайтадан сувсизланиш белгилари пайдо бўлмаслигини кузатиб туринг.
Агар Сиз венага суюқлик юбориб, даволай олмасангиз
Сиз ўзингизнинг тиббий муассасангизда венага суюқлик юбориб даволай олмайсиз. Аммо, венага суюқлик юбориб даволашни яқин атрофдаги (30 минутлик йўл) даги тиббий муассасада ёки касалхонада ўтказиш мумкин.
В Режанинг, худди ана шундай вазият баён этилган бўлимини ўқинг.
Венадан суюқлик юбориб, даво қилиш учун, ЗУДЛИК билан касалхонага юборинг.
· Мабодо, бола ича олса, онага ОРВнинг паст осмоляр эритмасидан беринг, ва уни йўлда тез-тез, қултумлатиб ичириб боришни кўрсатинг.
|
Оғир сувсизланишли болани зудлик билан яқин атрофдаги касалхонага юборинг. Бола ича олса, фарзандига ОРВнинг паст осмоляр эритмасини қандай бериш кераклигини онасига кўрсатинг. Она касалхонага бориш йўлида эритмани боласига ичириб бориши керак.
Мабодо, Сиз назогастрал (НГ) зонд ёрдамида даволай олсангиз
Сиз ўзингизнинг тиббий муассасангизда венага суюқлик юбориб даволай олмайсиз ва яқин атрофда тегишли асбоб-анжомга эга бўлган тиббий муассаса ёки касалхона йўқ. Мабодо, Сиз назогастрал зонд ёрдамида даволай олсангиз, ОРВ эритмаси ёрдамида болани назогастрал зонд билан регидратация қила бошланг.
· Зонд ёрдамида (ёки оғиз орқали) паст осмоляр ОРВ эритмаси билан регидратация қилишни бошланг:
6 соат мобайнида 20 мл/кг/соат миқдорида (ҳаммаси бўлиб 120 мл/кг) беринг.
Боланинг аҳволини ҳар 1-2 соатда қайта баҳоланг.
Мабодо, бола яна қайт қилса ёки қорин шишиши кўпайса, суюқликни секинроқ беринг.
Мабодо, 3 соатдан сўнг боланинг гидратация ҳолати яхшиланмаса, болани венага суюқлик юбориб даволаш учун йўлланг.
· Боланинг аҳволини 6 соатдан сўнг қайта баҳоланг. Сувсизланиш даражасини аниқланг. Сўнгра, даволашни давом эттириш учун, мос келадиган режани (А, Б ёки В) танланг.
|
|
ИЛОВА:
· Регидратация тугагандан сўнг, она ОРВнинг паст осмоляр эритмасини оғиз орқали бериб, гидратацияни давом эттира олишига ишонч ҳосил қилмагунча, иложи бўлса, камида 6 соат давомида, болани кузатинг.
|
Боланинг гидратация ҳолатини баҳолаш учун, БАҲОЛАНГ ва ТАСНИФЛАНГ схемасидаги белгилардан фойдаланинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |