Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


Назогастрал йўл билан юборилган суюқлик ҳажмини ва боланинг гидратация ҳолатини кузатинг


Download 0.75 Mb.
bet148/237
Sana12.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1262594
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   237
Bog'liq
420-сонли ССВ Буйруги

Назогастрал йўл билан юборилган суюқлик ҳажмини ва боланинг гидратация ҳолатини кузатинг.
ОҒИР СУВСИЗЛАНИШЛИ болани регидратация қилаётганингизда Сиз унга юборилаётган суюқлик ҳажмини кузатиб боришингиз лозим. Сиз қуйида келтирилган шаклга ўхшаш шаклдан фойдаланишингиз мумкин.
Боланинг аҳволини ҳар 1-2 соатда қайта баҳоланг.
· Мабодо бола тез-тез қайт қилса ёки қорни шиша бошласа, назогастрал зонд орқали суюқликни секинроқ юборинг.
· Мабодо, 3 соатдан сўнг боланинг аҳволи яхшиланмаса, болани вена ичига суюқлик юбориш учун, касалхонага юборинг.
· Мабодо, боланинг аҳволи яхшиланса, назогастрал зонд орқали суюқлик юборишни 6 соат мобайнида давом эттиринг.
Сувсизланиш даражасини қайта ба ҳолаб, мос келадиган даво режасини танланг
Назогастрал зонд орқали суюқлик юбора бошлаганингизга 6 соат бўлгандан сўнг боладаги сувсизланиш даржасини қайта баҳоланг. Сувсизланишни таснифланг. Давони давом эттириш учун мос келадиган Режа (А, Б ва В Режа)ни танланг.
Бола тўлиқ регидратацияланиб, ва унинг аҳволи СУВСИЗЛАНИШ ЙЎҚ деб таснифланганидан сўнг, иложи бўлса болани тиббий муассасада яна 6 соатга қолдиринг. Бу вақт давомида она фарзандига, А Режа асосида, қўшимча суюқлик бериши лозим. Диарея пайтида организм йўқотган суюқликнинг ўрнини тўлдириш учун онанинг етарли бўлган миқдорда суюқлик беришини кузатинг ва назорат қилинг. Шунингдек, болани овқатлантиришни давом эттириш лозим. Вақти-вақти билан боланинг аҳволини текширинг ва сувсизланиш белгилари қайта пайдо бўлмаслигига эътибор беринг.
Агар В режа асосида фақат орал даволашни ўтказа олсангиз
Сиз тиббий муассасангизда венага суюқлик юбориб даволай олмайсиз. Яқин атрофда, венага суюқлик юбориб даволаш учун жиҳозланган касалхона ёки амбулатория йўқ. Сиз назогастрал зонд ёрдамида регидратация ўтказа олмайсиз. В Режа бўйича орал даволашни ўрганиш учун, В Режанинг қуйида келтирилган бўлимларини ўқиб чиқинг.

-ОРВнинг паст осмоляр эритмаси билан регидратацияни зонд (ёки оғиз) орқали бошланг: 6 соат мобайнида, 20 мл/кг/соатига (ҳаммаси бўлиб 120 мл) беринг.
Боланинг аҳволини қайта ҳар 1-2 соатда баҳоланг.
- Мабодо, бола яна қайт қила бошласа ёки қорин шиши кўпая бошласа, суюқликни секинроқ юборинг.
- 3 соатдан сўнг гидратация ҳолати яхшиланмаса, болани вена ичига суюқлик олиш учун йўлланг.
Боланинг аҳволини 6 соатдан сўнг қайта баҳоланг.
Сувсизланиш даражасини таснифланг. Сўнгра, даволашни давом эттириш учун мос келадиган Режани (А,Б ёки В) танланг.




ИЛОВА:
Онанинг ОРВнинг паст осмоляр эритмасини оғиз орқали бериб, гидратацияни қувватлаб бора олишига ишонч ҳосил қилиш учун, регидратация тугаганидан сўнг болани лоақал 6 соат мобайнида кузатинг.

Мабодо, Сизнинг тиббий муассасангизга ОҒИР СУВСИЗЛАНИШЛИ бола келсаю, венадан ёки назогастрал зонд билан суюқлик бериб даволай олмасангиз, сўранг, бола ича оладими.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   237




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling