Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Жадвал 14. Тўғри ва нотўғри тузилган саволлар
Download 0.75 Mb.
|
420-сонли ССВ Буйруги
Жадвал 14. Тўғри ва нотўғри тузилган саволлар.
Она нотўғри жавоб берса ёки эслай олмаяпман деса, уни ноқулай ҳолатга тушириб қўймагансизми, ишонч ҳосил қилинг. Онага даволашни қандай ўтказиш кераклигини яна бир марта тушунтиринг. Онанинг тушунганлигига ишонч ҳосил қилиш учун кўпроқ маълумот беринг, мисоллар келтиринг ёки машқ қилиб кўришучун имконият яратиб беринг. Сўнгра яна текшириш учун саволлар беринг. Она Сиз сўраган муолажани тушунган бўлиши, лекин Сиз илтимос қилгандек бажара олмайман, деб айтиши мумкин. Унда муаммо ёки эътироз пайдо бўлиши мумкин. Энг кўп тарқалган муаммолар даволашни ўтказиш учун вақт ва маблағ етишмаслигидир. Она фарзандининг инъекция эмас, балки орал препарат олаётганига ёки унга дори воситаси эмас, балки уйда тайёрланган восита берилаётганига қарши бўлиши мумкин. Онага унинг муаммоларини ечишга ёрдам бериб, эътирозларига жавоб беринг. Масалан, Сиз: “Фарзандингизнинг кўзини даволаш учун малҳам дорини кўзига қачон қўйишингиз керак?”, деб сўрадингиз. Бу саволга она «куни билан уйда бўлмайман”, деб жавоб бериши мумкин. У Сизга “боламни фақат эрталаб ёки кечқурун даволай оламан”, деб айтиши мумкин. Сиз онадан кун буйи уйда бўлиб, кундузги даволашни ўтказа оладиган бошқа парвариш қилувчи шахсни (буваси ёки бувиси, акаси ёки опаси) топишини илтимос қилинг. Бу кишига даволашни тўғри ўтказишни ўргатишда онага ёрдам беринг. Мабодо Сиз: “ОРВ эритмасини тайёрлаш учун 1 литр сувни ўлчашда қандай идишдан фойдаланасиз?”, деб сўрадингиз. Она уйида 1 литрлик идиш йўқлигини айтиши мумкин. Уйида қандай идишлар борлигини сўранг. Уйида бор идишлар билан 1 литр сувни қандай қилиб ўлчаб олиш мумкинлигини онага кўрсатинг. Идишга қандай қилиб 1 литрлик белги қўйишни ёки бир нечта кичик ҳажмли идишлар билан қандай қилиб 1 литр суюқлик ўлчаб олиш мумкинлигини онага тушунтиринг. Мабодо Сиз: “Уй шароитида фарзандингиз томоғини қандай қилиб юмшатасиз?”, деб сўрадингиз. Она, Сиз таклиф қилган восита унга ёқмаслигини айтиши мумкин. У болам бунинг ўрнига инъекция ёки таблетка олади, деб кутган экан. Хавфсиз воситаларнинг доривор препаратларга қараганда афзаллигига онани ишонтиринг. Аниқ, равшан изоҳлар беринг. Оиласининг бошқа аъзоларига ҳам, нима учун болага хавфсиз восита тайинланганлигини тушунтириб беришга тўғри келар, чунки улар ҳам болага бошқа турдаги даво берилишини кутган бўлишлари мумкин. Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling