Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Download 0.75 Mb.
|
420-сонли ССВ Буйруги
- Bu sahifa navigatsiya:
- Гўдакни фақатгина эмизиб боқиш унинг ўсиб-униши ва саломатлигини сақлаб қолиш учун энг қулай шароитларни таъминлаб беради.
- Фаол овқатлантиришда
- қўл билан олишга ҳаракат
Гўдак бола олти ойга тўлмагунича, яхшиси, унга кўкрак сутидан ташқари бошқа бирор турдаги сут ёки озиқ-овқат маҳсулотларини бермаслик керак. Масалан, сигир сути, эчки сути, сунъий аралашма, дон бўтқалари ёки чой, мева шарбатлари, сув сингари қўшимча ичимликларни берманг, чунки:
· Бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ёки суюқликлар истеъмол қилинадиган кўкрак сути ҳажмини камайтиради. · Бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ёки суюқликларга сувдан, ишлатиладиган шишачалар ёки идиш-товоқлардан ўтадиган бактериялар юқиб қолиши мумкин. · Бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ёки суюқликлар ҳаддан ташқари суюлтирилган бўлиши ва гўдакда озиқланишнинг бузилишига олиб келиши мумкин. · Бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ёки суюқликлар таркибида А витамини етарли миқдорда бўлмаслиги мумкин. · Сигир ва эчки сутидан темир моддаси яхши сингмайди. Гўдакда аллергия бошланиши мумкин. · Ҳайвонлар сутини гўдак яхши ҳазм қила олмаслиги ва шунинг учун бундай сут диареяга, баданга тошма тошиши ва бошқа ҳодисаларга сабаб бўлиши мумкин. Диарея чўзиладиган касалликка айланиб кетиши мумкин. Гўдакни фақатгина эмизиб боқиш унинг ўсиб-униши ва саломатлигини сақлаб қолиш учун энг қулай шароитларни таъминлаб беради. 6 ойдан 12 ойгача бўлган болаларни овқатлантириш бўйича тавсиялар Она боласини, у неча марта истаса, шунча марта эмизишни давом эттириб бориши керак. Бироқ, бола 6 ойлик бўлганидан кейин кўкрак сути унинг барча энергетик эҳтиёжларини таъминлай олмайди ва шунинг учун бола қўшимча овқатга эҳтиёж сеза бошлайди. Бундай овқат қўшимча овқат деб аталади, чунки уни кўкрак билан эмизиб бўлгандан сўнг қўшимча равишда берилади. · Боланинг 6 ойлик (180 кунлик) бўлган маҳалидан бошлаб она унга 1-2 ош қошиқдан қўшимча овқатни кунига 1-2 мартадан бериб бориши ва овқат ҳажмини аста-секин кўпайтириб бориши зарур. Бола 12 ойлик бўлган маҳалга келиб қўшимча озиқ-овқат маҳсулотлари асосий қувват манбаи бўлиб қолади. · Агар бола кўкрак билан эмизилаётган бўлса, уни кунига 3 марта овқатлантиринг ва орада қўшимча тамадди ҳам беринг. · Бола эмизиб боқилмайдиган бўлса, унга қўшимча овқатни кунига 5 маҳал бериб боринг (Агар мумкин бўлса, сутни пиёлачада беринг. Бироқ сигар сути ва кўкрак сутининг ўрнини босувчи аралашмаларнинг кўкрак сути сингари фойдаси юқори эмас). Яхши қувват берадиган, тўйимли ва мазкур жойда сероб бўладиган масаллиқлар тўлақийматли қўшимча озиқ-овқат маҳсулотлари бўлиб ҳисобланади. Ана шундай маҳсулотларга мисол, баъзи жойларда ўсимлик мойи қўшилган сутли қуюқ бўтқа; мева ва сабзавотлар, дуккаклилар, гўшт, тухум, балиқ ва сут маҳсулотларидир. Бизнинг давлатимиз учун тўғри келадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ОНАГА ЭСЛАТМАда келтирилган (ИЛОВА Е). Болани фаол овқатлантириш жуда муҳимдир. Фаол овқатлантиришда болани овқат ейишга астагина унданг. Бола овқатни ўзидан катта ака ва опалари билан талашиб ейиши керак эмас. Боланинг ўз ликобчаси ва ўзига етарли бўлган овқат порцияси бўлиши керак. Бола фаол овқатлантирилгандан сўнг бошқа овқат сўрамаса, бу порция унга етарли эканлигини билдиради. Бола ўзи мустақил равишда ея бошлагунга қадар она ёки боланинг бошқа парваришловчиси овқат ейишда унинг ёнига ўтириб, қошиқни боланинг оғзига олиб боришда кўмаклашиши керак. Она ёки бошқа парваришловчи шахс болани овқат ейишга қизиқтириб, рағбатлантириши, унга кулиб туриб таом таклиф қилиши мумкин. Бола овқатланишдан бош тортса, бунга ғазабланиб, уни уришиб, овқатни ейишга мажбурлаш мумкин эмас. Одатда бундай ҳаракатлардан сўнг болалар ундан ҳам кам ея бошлашади. Охир оқибатда бола овқатнинг бўлакларини қўл билан олишга ҳаракат қилади. Унда ушбу кўникманинг ривожланишига қўйиб беринг, бу боланинг овқатланишга қизиқишини оширади. Ҳаётининг биринчи йилининг охирида баъзи болалар овқатни қошиқ билан ейишга ҳаракат қила бошлайди. Мустақил ейишни ўрганаётган болалар ўз уст-бошини ва ҳамма жойни овқат билан ифлослантиради. Бундай болаларни барибир фаол овқатлантириш муҳим, чунки уларни етарлича овқат ейишларига ишонч ҳосил қилиш зарур. Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling