Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Чўзилувчан диареяси бўлган болаларни овқатлантириш бўйича муҳим тавсиялар
Download 0.75 Mb.
|
420-сонли ССВ Буйруги
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кейинги кузатув
- СЎРАБ КЎРИНГ
Чўзилувчан диареяси бўлган болаларни овқатлантириш бўйича муҳим тавсиялар
Чўзилувчан диареяси бўлган болалар кўкрак сути бўлмаган бошқа турдаги сутларни қийин ҳазм қилишлари мумкин. Шу сабабдан уларнинг овқатланиш рационида бошқа турдаги сутларнинг ҳажмини вақтинча камайтириб туриш лозим. Овқатланиш рационидаги овқат ҳажмини сақлаб қолиш учун уларга кўпроқ кўкрак сути ёки бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари бериш керак. · Агар бола эмизиб боқиладиган бўлса, уни тез-тез ва узоқ вақт давомида, кундузи ҳам, кечаси ҳам эмизиб туринг. Агар бошқа турдаги сутларни оладиган бўлса: o уларни бермай, болани бир қадар тезроқ эмизиб туринг, ЁКИ o уларнинг ўрнига қатиқ, кефир, биолакт сингари ферментланган сут маҳсулотларини беринг ёки БЎЛМАСА, o сутнинг ярмини сабзавот пюреси, картошка, сабзи, қовоқ ва шовла сингари озуқа моддаларига бой овқат билан алмаштиринг. · Бошқа маҳсулотлар хусусида боланинг ёшига қараб берилган тавсияларга амал қилинг. · Болага витаминлар ва минералларни (цинк қўшиб) 14 кун давомида беринг. Чўзилувчан диарея билан оғриган болани 5 кундан кейин яна кўриш керак. Овқатлантиришга оид кейинги тавсиялар Кейинги кузатув бўлимида келтирилган. 26.3. Овқатлантиришни баҳолаш Қуйида келтирилган болаларнинг овқатланишини баҳолашингиз керак: · касалликлари КАМВАЗНЛИК ёки КАМҚОНЛИК деб таснифланган болалар; 2 ёшгача бўлган барча болалар. Лекин она даволашга тааллуқли бир талай йўл-йўриқлар олган ва шулар билан жуда банд бўлса, боланинг овқатланишини баҳолаш ва бола боқиш масалалари юзасидан онага маслаҳатлар беришни кейинги сафар ўтказиладиган кўрик вақтигача қолдиришингиз мумкин. Боланинг овқатланишини баҳолаш учун онага қуйида келтирилган саволларни беринг. Бу саволлар МАСЛАҲАТ БЕРИНГ схемасида келтирилган. Улар одатда ва ушбу касаллик давомида бола қандай овқатлантирилишини билиб олишингиз учун ёрдам беради: · Болани эмизасизми? Агар она "Ҳа" деб жавоб берса, СЎРАБ КЎРИНГ: Кунига неча маҳал? Кечаси ҳам эмизасизми? · Бола бошқа турдаги овқат ёки суюқликлар олиб турадими? Агар она "Ҳа" деб жавоб берса, СЎРАБ КЎРИНГ: Қанақа овқат ёки суюқликларни олади? Кунига неча маҳал? Болани овқатлантиришда нимадан фойдаланасиз? Агар боланинг оғирлиги ёши учун кам бўлса, СЎРАБ КЎРИНГ: - Ҳар сафар бериладиган овқатнинг ҳажми қанча? - Бола ўзига берилган овқатнинг ҳаммасини ейдими? - Болани ким ва қандай қилиб овқатлантиради? · Боланинг овқатланиши касаллик пайтида ўзгардими? Агар она "Ҳа" деб жавоб берса, СЎРАБ КЎРИНГ: Агар ўзгарган бўлса, қандай ўзгарди? Баъзи бир саволлар кўпроқ фақат ёшига нисбатан камвазн бўлган болаларга тегишли эканлигига эътибор беринг. Бундай болаларни кўриб баҳолаш учун қўшимча вақт ажратиш ва уларнинг оналаридан болага берилаётган овқат ҳажмини ва фаол овқатлантиришни сўраб-суриштириш айниқса жуда муҳим. Онанинг сўзларини тинглаб, болани овқатлантиришда қўлланадиган усул-амалларини аниқланг. Онанинг жавобларини текшириб кўриш учун бола боқиш хусусида унинг ёшига тўғри келадиган тавсиялардан фойдаланишингиз мумкин, улар ОНАГА ЭСЛАТМАда келтирилган (ИЛОВА Е). Агар жавоб аниқ бўлмаса, бошқа саволни бериб кўринг. Масалан, вазни кам боланинг онаси “ҳар сафар берадиган овқатим ҳажми етарлича кўп” дейдиган бўлса, Сиз: “Бола овқатни еб бўлганидан кейин яна овқат истайдими?”, деб сўраб кўришингиз мумкин. Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling