Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Download 0.75 Mb.
|
420-сонли ССВ Буйруги
Қизамиқ аниқланса, амбулаторияда эмас, уй шароитида кузатинг. КЕЙИНГИ ПРОФИЛАКТИК ТАШРИФ: онага кейинги ташриф эмлаш календарига асосан эмлаш учун амбулаторияга қайта келишини тушунтиринг. Болани овқатлантириш хусусида кейинги ташрифларнинг муддатлари бирмунча ҳар хил бўлишига аҳамият беринг: · Болада уни овқатлантиришга алоқадор муаммо бўлсаю, Сиз овқатлантиришнинг усул-амалларини ўзгартириш керак, деб тавсия қилган бўлсангиз, она ўша ўзгартиришларни киритганми-йўқми, текшириб кўриш учун кейинги ташрифни 5 кундан кейин ўтказинг. Агар зарур бўлса, қўшимча маслаҳатлар беришингиз мумкин. · Камқонликда кейинги кузатув 14 кундан кейин тайинланади. Табиийки, камқонликни 14 кун давомида даволаб бўлмайди, боланинг кафтларини 2 ойдан сўнг баҳолаймиз. Лекин бу даво узоқ муддатга тайинлангани сабабли, ҳар 14 кунда давони қандай олиб борилишини кузатиб бориш ва темир препаратини ичишини узилиб қолмаслигини кузатиб бориш мақсадга мувофиқдир. Бундан ташқари, камқонликда овқатланишни ҳам йўлга солиб олиш муҳим. Шу сабабли камқонликда 2 ой мобайнида ҳар 14 кунда кейинги кузатув тайинланади. · Болада KАМВАЗНЛИК бўлса, уни қўшимча равишда 14 кундан кейин яна текшириб кўриш зарур. Ана шу кейинги ташриф вақтида Сиз болани тарозида тортиб кўриб, овқатланишини яна бир карра баҳолаб чиқишингиз ва ОНАГА ЭСЛАТМАда кўрсатилган қўшимча зарур маслаҳатларни беришингиз керак (ИЛОВА Е). Сизнинг амбулатор-поликлиника муассасасингизда болани овқатлантириш муаммолари юзасидан мунтазам равишда маслаҳат бериш дарслари ўтказиб туриладиган бўлса, такрорий текширувларни ана шу вақтда ўтказишни режалаштиринг. Бундай сеанслар ўтказилмайдиган бўлса, якка тартибдаги маслаҳатларни тиббий ходим боланинг онаси билан унинг овқатланишидаги муаммоларни муҳокама қила оладиган вақтда ўтказишни режалаштиринг. Бунда тиббий ходим боланинг овқатланишидаги муаммоларни, тавсия этилган ўзгартиришларни, шунингдек боланинг оғирлигини биладиган бўлиши керак. Бу ахборотни беморнинг картасига ёзиб қўйиш мумкин. Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling