Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


 Касаллик пайтида болани овқатлантириш


Download 0.75 Mb.
bet163/237
Sana12.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1262594
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   237
Bog'liq
420-сонли ССВ Буйруги

26.2. Касаллик пайтида болани овқатлантириш
6 ойгача бўлган бемор болалар
· Агар 6 ойгача бўлган бола касалхонага юборишга муҳтож бўлса, касалхонага кетиш йўлида болани эмизиб боришни онага маслаҳат беринг. Боланинг аҳволи жуда оғир бўлса, унга касалхонага кетиш йўлида кўкрак сути беришни ёки бошқа суюқликларни юборишни ташкиллаштириш зарур (болани пиёладан овқатлантириш, ё бўлмаса сутни назогастрал зонд орқали бериш ёки суюқликларни вена ичига юбориш).

  • Бола касалхонага ётқизилса, у кўкрак сутини бола хоҳлаган пайтда, имконият пайдо бўлиши биланоқ олиши керак. Тиббий муассаса онанинг бола билан бирга бўлишини, ҳеч бўлмаганда истаган пайтда боланинг олдида бўлишига йўл қўйиб бериши лозим. Бемор бола кўкрак билан узоқроқ ва тез-тез эмизилишга муҳтож.

· Агар бемор бола кўкракни эма олмаса, она кўкракни тиббий муассасада ёки уйда куни билан энг камида 8-10 марта соғиши лозим. Гўдакка сутни пиёлача ёрдамида ёки назогастрал зонд орқали бериш мумкин.
· Баъзи бир вазиятларда бола оғиз орқали ҳеч қандай озуқани ололмаслиги мумкин, бундай пайтдасутнинг ишлаб чиқарилишини сақлаб қолиш мақсадида онанинг кўкрагини кун давомида камида 8-10 марта соғишга ундаш керак. Болага кўкрак сутини иложи борича тезроқ бера бошлаш жуда муҳимдир.
6 ойлик ва ундан катта бемор болалар

  • 6 ойлик ва ундан катта болалар касаллик пайтида талабга кўра кўкрак сути билан овқатлантирилишинидавом эттиришлари керак. Бу овқатлантиришлар одатдагидан кўпроқ бўлиши мумкин. Кўпинча бемор боланинг иштаҳаси пасайиб кетиб, лекин кўкрак билан эмизишни талаб қилган пайтларда, кўкрак сути бола учун асосий қувват оладиган манбага айланади.

· Касаллик вақтида баъзида болалар кўп овқат егилари келмайди. Шунга қарамай, бемор болага унинг ёши учун мос тавсияга кўра, бир ейишда етарлича овқат ея олмаса ҳам, неча марта тавсия этилган бўлса, шунча марта овқат таклиф этилиши керак.

  • Таклиф қилинаётган овқат, иложи борича, унинг яхши кўрган овқати бўлиши ва ейишга қулай, юмшоққилиб пиширилган бўлиши керак. Агар бола бир овқатланишда одатдагидан кам ҳажмдаги овқатнигина ея олса, она овқатланишлар сонини кўпайтириши керак.

  • Бола соғая бошлаши биланоқ она ҳар бир овқатлантиришда қўшимча порцияни қўшиб бориши ёки яна бир овқатланишни ёки таммадини бола рационига қўшиши керак.


Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   237




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling