Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Онага машқ қилиб кўришига имкон беринг
Download 0.75 Mb.
|
420-сонли ССВ Буйруги
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тушунтиришларингизни она қандай уққанлигини текширинг
Онага машқ қилиб кўришига имкон беринг : Сизнинг назоратингиз остида бирорта иш бажаришни онадан илтимос қилинг. Масалан:
· боланинг кўзини даволаш учун кўзга малҳам дори қўйиш; ОРВ эритмасини тайёрлаш, ёки · Томоқни юмшатиш учун хавфсиз воситани қандай тайёрлаш кераклигини айтиб бериши учун онага имкон беринг. Баъзан, онанинг уйда бажарадиган ишларини айтиб беришининг ўзи кифоя қилади. Иш-ҳаракатни машқ қилиб кўриш учун онага имкон бериш-таълимнинг муҳим қисмидир. Она муолажаларни Сизнинг назоратингиз остида бажарса, Сиз унинг нимани тушунганию, нима унга қийин булаётганини аниқлаб оласиз. Сўнгра Сиз унга муолажани тўғри бажаришида ёрдам беришингиз мумкин. Она ўзи бажарган ишини, эшитганига қараганда яхшироқ эслаб қолади. Онага ўргатишда : Она учун тушунарли сўзлардан фойдаланинг. · Ўргатиш жараёнида онага таниш буюмлардан фойдаланинг, масалан, ОРВ эритмасини тайёрлаш учун ушбу жойда кенг тарқалган идишларни олинг. · Онанинг муолажаларни қандай бажаришини кузатинг. Тўғри бажарганлиги учун уни мақтанг ва мулоҳазангизни айтинг. Мабодо, керак бўлса, муолажани амалда бажариш учун кўпроқ вақт ажратинг. Онани саволлар беришга рағбатлантиринг. Ҳамма саволларига жавоб беринг. Тушунтиришларингизни она қандай уққанлигини текширинг Онани боласини даволашга ўргатиб бўлганингиздан сўнг, Сиз даволашни тўғри ўтказишни она тушуниб олганига ишонч ҳосил қилишингиз лозим. Текширувчи саволлар онанинг нималарга ўрганганлигини аниқлашга ёрдам беради. Тўғри текширувчи очиқ саволлар бера олиш мулоқотнинг муҳим кўникмаларидан ҳисобланади. Текширувчи очиқ саволларни шундай тузилиш керакки, онанинг жавоблари «Ҳа» ёки “Йўқ” эмас, балки тўлиқроқ бўлиши керак. Тўғри тузилган текширувчи очиқ саволлар давони қачон, қандай қилиб ва нима учунўтказиш кераклигини она тўлиқ айтиб беришини талаб қилади. Онанинг жавобларидан, Сизнинг тушунтиришингизни у уққан ё уқмаганлигини ва даволашни ўрганган ё ўрганмаганлигини аниқлаб оласиз. Она тўғри жавоб бера олмаса, унга купроқ маълумот беринг ёки кўрсатмаларингизни аниқлаштиринг. Масалан, Сиз онага антибактериал восита беришни ўргатдингиз. Сўнг Сиз сўрашингиз мумкин: “Фарзандингиз учун ёзилган дорини қандай беришни биласизми?” Бу ёпиқ саволга мисол. Она билиш-билмаслигидан қатъий назар, кўпинча «Ҳа» деб жавоб беради. У ўзининг тушунмаганлигидан уялиши мумкин. Аммо, текшириш учун Сиз бир неча очиқ саволлар берсангиз, масалан: “Сиз дорини фарзандингизга қачон беришингиз лозим?” “Ҳар сафар неча таблеткадан беришингиз керак?” “Сиз таблеткаларни неча кун давомида беришнгиз лозим?”, деб сўраб кўрсангиз, бу билан Сиз онадан берган кўрсатмаларингизни қайтариб айтиб беришини сўраган бўласиз. Текширувчи очиқ саволлар Сизга онанинг фарзандини даволашни ўрганиб олиб, эслаб қолганига ишонч ҳосил қилишга ёрдам беради. Қуйидаги саволлар тушунтиришларингизни она қандай уққанлигини текшириб кўришга мўлжалланган. «Тўғри тузилган текширувчи очиқ саволлар» она фарзандини қандай даволашини таърифлаб беришни талаб қилади. Очиқ саволлар ўзида нима, қачон, қанча, нима учун ва неча марта каби сўзларни тутади. Нотўғри тузилган ёпиқ саволларга “Ҳа” ёки “Йўқ” жавобини оласиз ва онанинг билимини баҳолай олмайсиз. Саволни бериб бўлгандан сўнг, бир оз фурсат беринг. Онага уйлаб, жавоб бериш учун имкон беринг. Онанинг ўрнига саволга жавоб берманг. Кейинги саволни тезда берманг. Текширувчи саволлар тиббий ходим томонидан хотиржам бўлишни талаб қилади. Она жавобни билиши, лекин секин гапириши мумкин. Сиз ундан жавоб кутаётганингизга она ҳайрон бўлиши мумкин. У жавоб нотўғри бўлишидан қўрқиши мумкин. Она обрўли одам билан суҳбатга киришишдан тортиниши мумкин. Унга ўйлаш учун вақт беринг. Уни рағбатлантириб туринг. Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling