Бола ажратаётган сийдик миқдорини текширинг. Бу назоратнинг тез ва фойдали усулидир.
Фақат кўкрак билан эмизиладиган, сутни етарлича миқдорда олаётган болада суткада 6-8 марта сийдик ажралади ва сийдиги концентрирланмаган.
Етарлича сут миқдорини олмаётган болада 1 суткада 6 мартадан кам сийдик ажралади (баъзида 4 мартадан кам ва сийдиги концентрирланган) ва ўткир ҳидли ҳамда тўқ сариқ рангда бўлади. Айниқса, 4 ҳафтадан катта бўлмаган болаларда айниқса бу ҳол кўп учрайди.
Онасидан болани неча марта сийишини сийдигининг тўқ сариқ рангда ва ўткир ҳидли бўлишини сўранг.
– Агарда бола кўп миқдорда концентрирланмаган сийдик ажратса, у етарлича сут миқдорини олмоқда.
– Агар бола кунига 6 мартадан кам сийса ва концентрирланган сийдикни ажратса, у кам миқдорда сут олмоқда.
Сийдигига қараб, Сиз болани етарлича сут олаётганлигини тезда аниқлаб оласиз. Лекин, бола қўшимча бошқа қандайдир суюқлик истеъмол қилаётган бўлса, Сиз ташҳис қўйишда аниқ ишонч ҳосил қила олмайсиз.
Қуйидагилар кўкрак сутининг миқдорига таъсир қилмайди
Онанинг ёши;
Жинсий ҳаёт;
Ҳайз кўриш;
Қўшнилар ва қариндошларнинг маъқулламаслиги;
Ишга чиқиши (агар бола тез-тез эмишда давом этса);
Боланинг ёши;
"Кесар кесиш";
Муддатидан олдинги туғруқ;
Кўп болалик;
Оддий, одатдаги парҳез.
Жадвал 12. Боланинг сутни етарлича олмаётганлиги сабаблари
Кўкрак билан эмизишга боғлиқ омиллар
|
Она:
Руҳий омиллар
|
Она:
аҳволи
|
Бола:
аҳволи
|
Кўкрак билан эмизишни кеч бошланиши
Кўкрак билан кам эмизиш
Кўкрак билан қисқа вақт эмизиш ёки "соат" бўйича эмизиш
Кечқурун эмизмаслик
Кўкракка нотўғри қўйилиши
Шишача, сўрғичдан фойдаланиш
Бошқа озуқа маҳсулотлари ва суюқлик бериш
|
Ишончсизлик
Безовталик, стресс
Кўкрак билан эмизишни истамаслик
Исталмаган фарзанд
Чарчаш
|
Контрацептив дорилар, диуретиклар
Ҳомиладорлик
Кескин озиб кетиш
-Алкогол
-Чекиш
Бачадонда ҳамроҳ қолдиғининг қолиши (кам ҳолларда)
Етарлича ривожланмаган кўкрак (жуда кам ҳолларда)
|
Касаллик
Ривожланиш нуқсони
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |