Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


 Кўкрак сути ўринини босувчи маҳсулотларни сотишда тижорат ҳаракатлари


Download 0.75 Mb.
bet57/237
Sana12.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1262594
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   237
Bog'liq
420-сонли ССВ Буйруги

1.6. Кўкрак сути ўринини босувчи маҳсулотларни сотишда тижорат ҳаракатлари
Кўкрак сутини ўрнини босувчи маҳсулотлар маркетинги бўйича Халқаро Кодекси
Кўкрак сути ва кўкрак билан эмизиш кўкрак сути ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилардан ҳимоялашга муҳтож. Кўкрак сути ўрнини босувчи воситаларни тарқатишни ва сотишни бошқариш лозим. 1981 йил Бутунжаҳон Соғлиқни Сақлашнинг Ассамблеяси (БССА) кўкрак сутини ўрнини босувчи маҳсулотларни маркетинги бўйича Халқаро Кодексни қабул қилди. Унинг мақсади – кўкрак сути ўрнини босувчи маҳсулотларни тарқатишни ва сотишни бошқариб туриш. Бу Халқаро Кодекс – чегара эмас. Балки кўкрак билан эмизишни химоялашдаги энг кам чоралардир. Халқаро Кодекс – бу маркетинг бўйича қонунлар тўпламидир. Бунда сунъий аралашмалар ва болалар шишачалари таъқиқланмайди ва шишачадан овқатлантирадиган кишилар айбланмайдилар. Халқаро Кодекс томонидан болалар овқатларини ҳар жойда сотишга рухсат этилади. Ҳар бир давлатга ўзининг қонун-қоидаларини ишлаб чиқариш тавсия этилади. Халқаро Кодексда кўкрак сути ўрнини босувчи маҳсулотлар ҳамда болаларни овқатланишида қўлланиладиган шишача ва сўрғичлар бир хилда тарқатилади.
Кўкрак сутини ўрнини босувчи маҳсулотлар қуйидагилар ҳисобланади:
- болалар сунъий аралашмалари
- оналарга маълум бўлган ва кўкрак сутини ўрнини босувчи воситалар сифатида қўлланиладиган сут ва озиқ-овқат турлари киради.

Халқаро Кодекснинг асосий қоидалари якуни
1. Аҳоли ўртасида кўкрак сути ўрнини босувчи маҳсулотлар ва бошқа воситалар рекламаси таъқиқланади.
2. Оналар ўртасида сунъий аралашмаларнинг бепул тарқатилиши таъқиқланади.
3. Уларни тиббиёт муассасалар ўртасида тарқатиш таъқиқланади.
4. Компания ходимларига оналарга маслаҳат бериш таъқиқланади.
5. Тиббиёт ходимларига совғалар ёки махсус намуналар бериш таъқиқланади.
6. Маҳсулот ёрлиқларига сунъий овқатланишни бўрттириб кўрсатадиган чақалоқлар суратини ёки бошқа расмларни жойлаштириш таъқиқланади.
7. Тиббиёт ходимларига етказиладиган маълумот илмий ва ҳаққоний бўлиши керак.
8. Сунъий овқатланиш тўғрисидаги маълумот, шу жумладан ёрлиқларда чоп этилган маълумот ҳам кўкрак сутининг афзалликлари ва сунъий овқатланишни хавфи ва харажатлари ҳақида бўлиши керак.
9. Маъқул келмайдиган маҳсулотлар, масалан, ширин қуюлтирилган сут болалар учун реклама қилинмаслиги керак.





Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   237




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling