Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Download 0.75 Mb.
|
420-сонли ССВ Буйруги
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сариқлиги бўлган болаларни овқатлантириш
1.3. Камвазнли ва бемор болалар
Туғилгандаги кам вазнли (ТКВ) атамаси – туғилганда тана вазнининг 2500 граммдан кам бўлиши. Бунга муддатидан олдин туғилган ва гестацион ёшига нисбатан кичик болалар киради. У ва бу болалар ҳам кичик бўлишлари мумкин. Кўп мамлакатларда барча болаларнинг 15-20 %ни камвазнли болалар ташкил этади. Кам вазнли болаларда инфекцияга чалиниш хавфи юқори. Шу сабабдан ҳам улар катта болаларга нисбатан кўкрак сутига кўпроқ даражада муҳтождирлар. Шу кунгача бундай болаларни меъёрдаги вазнли болаларга нисбатан кўпроқ сунъий аралашмалар билан ва шишачадан овқатлантиришади. Бола дастлабки бир неча кун давомида оғиз орқали овқатлана олмаслиги, томир орқали озиқланишга муҳтож бўлиши мумкин. Бола овқатни кўтара оладиган бўлгандан сўнг, оғиз орқали овқатлантиришни бошлаш керак. Камвазнли бола самарали эмишни бошлагандаёқ у эмиш вақтида узун тўхташ (пауза) қилиши мумкин. Масалан, 4 -5 эмишдан (сўришдан) сўнг у 4 ёки 5 дақиқага тўхтатиши мумкин. Болани дарҳол кўкракдан олмаслик жуда муҳим. Тўхтагандан сўнг эмишни давом эттириш учун, болани кўкрак олдига қўйинг. Агар лозим бўлса, у 1 соат давомида эмиши мумкин. Кўкрак билан эмизиб бўлгандан сўнг унга овқатни пиёлачадан бериб кўринг ёки иккинчи кўкракни ва пиёла орқали овқатни бериб кўринг. Бола тўғри ҳолатда эмаётганлигига ишонч ҳосил қилинг. Кўкракка тўғри қўйиш бошланғич даврда самарали эмишга имкон беради. Кам вазнли болани қўлда ушлашнинг яхши ҳолатлари қуйидагилар ҳисобланади: – кўкракка қарама-қарши томондаги қўл билан ушлаб, ўз танасига нисбатан горизонтал тутиш – қўл остидаги ҳолат Иккала ҳолда ҳам она бола танасини қўли билан ушлаб, кафти билан бошини бошқаради. Бу катта болалар учун эмас, балки кам вазнли болалар учун муҳимдир. Сариқлиги бўлган болаларни овқатлантириш Сариқлик – бу қонда билирубин миқдорининг юқори бўлиши натижасида тери ранги ва кўзларнинг сариқ тусга киришидир. Сариқликнинг энг кўп тарқалган тури – бу бола ҳаётининг 2-10 кунларида пайдо бўладиган физиологик сариқлик ҳисобланади. Бу сариқлик кўкрак сут билан боқишни тўхтатишга ва қўшимча овқат беришга кўрсатма бўла олмайди. Сариқлик кўкрак сутидан етарли миқдорда олмаган янги туғилган чақалоқлар ўртасида кенг тарқалган. Ортиқча суюқлик, масалан, сув ёки глюкоза эритмаси фойдасиздир. Чунки бу ҳол болани кўкрак сутига нисбатан талабини камайтиради. Кўкрак билан эмизишни кечиктирганда ёки кўкрак билан чегаралаб эмизилганда, сариқликнинг ривожланиш эҳтимоли юқори бўлади. Оғир сариқликни олдини олиш мақсадида болаларга кўпроқ кўкрак сутидан бериш лозим – Болаларни туғруқдан сўнг дарҳол кўкрак билан эмизиш лозим. – Болаларни кўкрак билан тез-тез, чегараланмаган миқдорда эмизиш лозим. Эртанги эмизиш, айниқса, фойдалидир. Чунки, бола оғиз сутини олади. Оғиз сути енгил бўшаштирувчи таъсирга эга, бунинг натижасида эса меконий (боланинг биринчи тўқ рангли ахлати) ажралиб чиқади. Билирубин ахлат билан ажралиб чиқади, шу билан бирга оғиз сути сариқликнинг олдини олади. Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling