1.4. Лактация ва релактацияни кўпайтириш
Агарда онада сут ажралиши камайган бўлса, уни кўпайтириш лозим. Сутнинг ажралишини камайиши кўкрак билан эмизишдаги қийинчиликларга боғлиқ бўлиб, бола етарлича сут миқдорини ола олмайди. Агарда она кўкрак билан эмизишни тўхтатган бўлса у яна қайтадан эмизишни хоҳлаши мумкин. Бу жараён релактациядеб айтилади.
Қуйидаги вазиятларда она қайтадан лактацияни (сут ажралишини) тиклаши мумкин:
– бола касал бўлган ва маълум бир вақт кўкракни эммаган
– бола сунъий овқатлантирилган, лекин онаси кўкрак билан эмизиб кўришга ҳаракат килмоқчи
– бола касал бўлган ёки унга сунъий овқат ёқмаяпти
– она касал булган ва кўкрак билан эмизишни тўхтатган
– аёл бола асраб олган.
Релактация – бу анча мушкул ва узоқ давом этувчи жараёндир. Онада яхши мотивация бўлиши ва унга катта ёрдам кўрсатилиши лозим.
Сутни ажралиб чиқишини кўпайтиришга кетган вақт турлича бўлиши мумкин. Лактацияни амалга оширишда онанинг кўкрак билан эмизишини жуда хоҳлаши ва боланинг кўкракни тез-тез эмишни хоҳлаши ёрдам беради. Лекин бу давр кутилганга қараганда узоқ чўзилса, она безовта бўлмаслиги керак.Агарда бола кўкракни баъзида эмиб турса, бу ҳолда лактация бир неча кундан сўнг кўпаяди. Агар бола кўкракни олмай қўйса, бу ҳолда сут бир – икки ҳафта ва ундан кеч келиши мумкин. Лактацияни бола катта (6 ойликдан катта) бўлганга нисбатан, бола кичик (2 ойликдан кичик) бўлганда тиклаш анча осонроқдир. Аммо лактацияни иккала ҳолда ҳам тиклаш мумкин. Бола кўкракни эммай қўйганига анча вақт бўлганга нисбатан, яқинда эмишни тўхтатганда лактацияни тиклаш осонроқ. Лекин лактацияни турли хил вақтда тиклаш мумкин. Узоқ вақт кўкрак билан эмизмаган аёлда ҳам, ҳаттоки климактерик ёшдан ўтган бўлса ҳам, қайтадан сут ажралиб чиқиши мумкин.
1.5. Кўкрак билан эмизишни давом эттиришни қўллаб-қувватлаш
Тиббий хизмат кўрсатиш сифати эса бола ҳаётининг дастлабки икки йили давомида кўкрак билан эмизишга катта таъсирини кўрсатишни давом эттираверади. Шунинг учун ҳам барча тиббиёт муассасаларининг кўкрак билан эмизишни қўллаб-қувватлаши жуда муҳим. Бу фақатгина, мажбуриятга киритилган туғруқхоналарга тегишли эмасдир. Тиббиёт ходимлари ўз боласини кўкраги билан эмизмоқчи бўлган аёлларга катта ёрдам кўрсатишлари мумкин. Улар кўкрак билан эмизилаётган яхши амалиётни сақлаб қолишда ёрдам кўрсатишлари мумкин. Агар тиббиёт ходимлари кўкрак билан эмизишни фаол қўллаб-қувватламасалар, унда улар катта хатоликка йўл қўядилар. Тиббиёт ходимининг она билан ҳар бир мулоқоти –бу кўкрак билан эмизишни қўллаб-қувватлашга бир имкониятдир. Ҳар гал, она билан учрашган вақтда унинг ишончини оширишга ҳаракат қилинг. Уни ва боласини тўғри бажараётган ишлари учун мақтаб қўйинг. Онага ўринли маълумот бериб, унга маъқул бўладиган бирор нарсани таклиф этинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |