Бепул таъминотга ўрин йўқ
Бутунжаҳон Соғлиқни Сақлаш Ассамблеясининг иштирокчи – давлатлари 1986 йил болалар сутини бепул етказишни таъқиқлашди. Улар соғлиқни сақлаш вазирликларини мажбур қилишган.
"Туғруқхоналардаги кам нафар чақалоқлар учун керак бўладиган кўкрак сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларнинг кам миқдори бепул ёки имтиёзли берилмасдан, оддий йўл билан (яъни сотиб олиш йўли билан) олиниши таъмин этилган бўлиши керак" (БССА 39.28).
Барча мамлакатларда бепул таъминотни тўхтатиш бу БССТ/ЮНИСЕФ "Болага дўстона муносабатда бўлган ташаббускор шифохона" нинг асосий вазифасидир. Агарда шифохона кўкрак сути ўрнини босувчи маҳсулотларни бепул оладиган бўлса, бу шифохона "Болага дўстона муносабатда бўлган ташаббускор шифохона" бўла олмайди.
|
Қандай қилиб тиббиёт ходимлари кўкрак сути ўрнини босувчи маҳсулотларнинг сотишдаги тижорат ҳаракатларига қаршилик қилишлари мумкин:
Тиббиёт муассасаларидан турли хил реклама ва рекламали адабиётлар ёки бошқа фирма белгиси бўлган ҳар хил буюмлар, шу жумладан, бошқа мақсадда қўлланилаётган сунъий аралашмаларнинг эски қутилари олиб ташланиши керак.
· Сунъий аралашмалар ёки масалан, шишача, сўрғич ва ўйинчоқлар каби жиҳозларни бепул олмаслик.
Бошқа совғалар, масалан, ручка, календарли ёки календарли ёзув китобчаларини бепул олмаслик ва улардан фойдаланмаслик.
Фирма белгиси бўлган оналар кўзига яқин бўлган жисмоний ривожланиш харитаси ва бошқа мосламалардан фойдаланмаслик.
Сунъий аралашмалар ишлаб чиқарадиган компаниялар маҳсулотларини истеъмол қилмаслик.
Оналарга бепул намуналар ёки тарқатиладиган ўқув қуролларидан бермаслик.
Шифохонада ишлатиладиган (масалан, етим болалар учун) турли хил сунъий аралашмалар оналар кўзидан йироқда эканлигига ишонч ҳосил қилинг.
1.7. ОИВ инфекцияси ҳолатида она кўкраги билан эмизиш
ОИВ билан касалланган онадан туғилган болага ОИВ инфекцияси хомиладорлик вақтида, тўлғоқ даврида хамда туғруқда, она кўкраги билан эмизганда юқиши мумкин.
ОИВ билан касалланган аёлга профилактик чора тадбирлар (онага хомиладорликда АРВ профилактика ўтказиш, кесар кесиш, эмизмаслик, болага АРВ профилактика ўтказиш) ўтказилмаган бўлса, унинг боласига ОИВ инфекцияси юқиш хавфи қандай бўлади?
Тадқиқотлар натижаларига кўра, ОИВ инфекцияси юқишини олдини олишда ҳеч қандай чора тадбирлар кўрилмаганда, хомиладор, туғган ва туғруқдан кейин 2 ёшгача кўкраги билан эмизган 100 ОИВ билан касалланган аёлларда:
- 20 та чақалоқ хомиладорлик вақтида, тўлғоқ ва туғруқ жараёнида зарарланиши мумкин;
- 14 та чақалоқ эмиш жараёнида зарарланиши мумкин;
- 66 та чақалоққа ОИВ инфекцияси юқмайди.
Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, чора тадбирларни қўллаганда, болага ОИВ инфекциясини юқиш эҳтимоли 1% ни ташкил қилар экан (100 боладан 1таси).
Do'stlaringiz bilan baham: |