6 ойдан 1 ёшгача бўлган болаларни овқатлантириш бўйича тавсиялар
· Қўшимча овқат бериш учун кам миқдордан, турли маҳсулотларни 6 ой (180 кун) дан бошлаб беринг. Янги маҳсулотларни биттадан қўшиб боринг. Битта овқатни бергандан сўнг кейинги маҳсулотни киритишдан олдин, 3-4 кун бола организми қабул қилишини кутинг.
· Унга турли ўсимлик ва ҳайвон маҳсулотларини ва
бошқа озуқа махсулотларини беринг.
· Бола ўсишига мос равишда она кўкрак сути билан боқишини сақлаб қолган ҳолда, қўшимча овқат миқдорини кўпайтириб боринг.
Ø 6-8 ойдан бошлаб кунига 2-3 маҳалдан 2-3 ош қошиқдан қуруқ бўтқадан ёки турли пюреларни беришни бошланг. Секин аста миқдорини ½ пиёлагача ошириб боринг. Болангиз 8 ойга тўлганда кичкина бўлакдан чайнаб ейдиган овқат беринг, у ўзи овқат ейишни бошласин. Сизнинг ёрдамингизда боланинг ўзи мустақил овқатланишига ўрганишини таъминланг. Бола тиқилиб қолиши мумкин бўлган (масалан; ёнғоқ,узум, хом сабзи) каби маҳсулотларни болага беришдан сақланинг. Боланинг иштаҳасига қараб 1-2 марта енгил егулик беринг.
Ø 9-11 ойда юпқа қилиб кесилган овқат ёки пюре ва бола қўлида ея оладиган овқатлар тавсия қилинг, тахминан ярим пиёладан 3-4 маҳал кунига ва бола иштаҳасига боғлиқ равишда кунига 1-2 марта енгил егулик ҳам қўшинг.
Болани ўзини шахсий идишида овқатлантиринг.
· Сабр билан болангизни овқатланишига ёрдам беринг. Унга меҳр билан гапиринг, уни кўзига қараб ва овқатланишини рағбатлантириб туринг, лекин мажбурламанг.
· Агар у овқатланаётган вақтда овқатга қизиқиши йўқолса, уни чалғитувчи нарсаларни йўқотинг ва овқатга қизиқишини оширинг
· 6 ойдан кейин болалар кўп миқдорда сувга талаби ортади, ҳаттоки етарли миқдорда она кўкрак сутида бўлса ҳам. Болангиз сув ичишни хохлашини билиш учун озгина сув (қайнатиб совутилган) тавсия қилинг, лекин мажбурламанг.
* бу маслаҳатларда пиёла 250 мл,ош қошиқ 15 мл ҳажмда деб ҳисобланади. Ҳар бир давлатларда умум қабул қилинган ўлчов бирикмалари олиниши керак, оналарга тушунарли бўлиши учун.Энергия ҳажми 0,8-1 ккал/г деб тахмин қилинади. Агар болангиз суюқ ва паст калорияли овқатлар (тахминан 0,6 ккал/г) билан овқатланаётган бўлса, 6-8 ойлигида 2/3 пиёлагача 9-11 ойлигида ¾ пиёлагача ошириш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |