1 ёшдан 2 ёшгача бўлган болаларни овқатлантириш бўйича тавсиялар
· 2 ёш ва ундан кейин ҳам болани хоҳлаган пайтида она кўкрак сути билан боқинг.
· Кесилган ёки кераклигича эзилган мазали маҳсулотларни кунига 3-4 мартадан ва пиёланинг ¾ қисмидан то 1 пиёлагача беришда давом этинг. Шунингдек 1-2 марта асосий овқатлар орасида болани иштаҳасига қараб енгил егулик беринг.
· Ҳар бир овқат қабул қилишда ўсимлик маҳсулотларидан, шунингдек 15 бетда келтирилган овқат маҳсулотларидан фойдаланинг.
· Болани ўзини шахсий идишида овқатлантиринг. Болага овқатланишига фаол ёрдам беринг.
* Бу маслаҳатдаги овқат миқдори 0,8-1,0 ккал/г энергияга мўлжалланган.
Агар бола суюқ ва паст каллорияли овқат еяётган бўлса, ҳар овқатда
тўлиқ пиёлада ейиши керак.
2 ёшдан 5 ёшгача болаларни овқатлантириш буйича тавсиялар
· болангизни оила дастурхонидан 3 марта овқатлантиринг.
Шунингдек асосий овқатлар орасида 2 марта қуйидаги озиқ моддалардан енгил егуликни беринг:
- Творогли блинчик (сузма) ёки сомса, мевалар — 100 гр
- Қатиқ (кефир) — 200 гр. + булочка — 50 гр.
· Агар янги овқатдан бош тортса, унга «татиб кўриш»ни бир неча бор таклиф этинг. Унга Сизга овқат ёқаётганини кўрсатинг.
· Болани овқатлантиришга мажбурламанг. Болани ёши, ўсиши ва жисмоний фаоллигига мос равишда овқат порциясини беринг. Ўсишига мос равишда овқат миқдорини оширинг.
|
4 БОБ. БОЛАЛАРНИ КЎКРАК СУТИ БИЛАН БОҚИШ ВА ОВҚАТЛАНТИРИШ БЎЙИЧА МУАММОЛАРИДА МАСЛАҲАТ БЕРИШ
Агар бола кўкрак сути билан боқилса ва унда ОВҚАТЛАНИШ МУАММОСИ ва КАМВАЗНЛИК таснифланган бўлса (БКИУОБ қисмни каранг), болани овқатлантиришдаги кўкрак сути билан эмизиш юзасидан онага маслаҳат беришингиз керак.
§ Она боласини 24 соат давомида 8 мартадан камроқ эмизадиган бўлса, бола эмизиш маҳалларини кўпайтиришни унга маслаҳат беринг. У боласини кундузи ҳам, кечаси ҳам, гўдак неча марта истаса шунча марта ва шунча узоқ эмизиб туриши керак.
§ Гўдак бола бошқа овқат ёки суюқликлар оладиган бўлса, онага болани кўпроқ эмизиб, бошқа овқат ва суюқликлар ҳажмини камайтиришни ва, иложи бўлса, бошқа овқат ва суюқликлар беришдан воз кечишни маслаҳат беринг. Бошқа суюқликларни болага шишачадан эмас, балки пиёладан беришни онага маслаҳат қилиб кўрсатинг.
§ Она боласини мутлақо эмизмайдиган бўлса, уни болани эмизиб боқиш ва балки релактация қилиш масалалари юзасидан маслаҳат беринг. Агар она астойдил истайдиган бўлса, болани эмизиб боқиш масалалари бўйича тиббий ходим қийинчиликларни енгишда унга ёрдам бериши ва болани эмизишни йўлга қўйиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |