Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


Боланинг ҳозирги кунда овқатланиши


Download 0.75 Mb.
bet70/237
Sana12.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1262594
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   237
Bog'liq
420-сонли ССВ Буйруги

Боланинг ҳозирги кунда овқатланиши

Боланинг тавсия этилгандек овқатланиши

3 ойлик бола кўкрак эмиши билан бир қаторда ширинроқ сув ҳам ичиб туради.

3 ойлик бола фақат кўкрак сути билан боқилиши ва бошқа ҳеч қандай озиқ-овқат маҳсулотлари ёки суюқликлар олмаслиги керак.

2 яшар бола кунига фақат 3 марта овқатланади.

2 яшар бола овқатланишлар орасида 2 марта қўшимча овқат олиши, шунингдек кунига 3 маҳал овқатланиши керак.

8 ойлик бола ҳамон фақат эмизиб боқилади, холос.

Эмизиб боқиладиган 8 ойлик бола етарли ҳажмдаги тўйимли овқат билан ҳам кунига 3 маҳал қўшимча равишда овқатлантирилиши керак.

Тавсия беришдан олдин овқатлантиришни тўлиқ баҳоланг ва барча муаммоларни аниқланг.
Овқатлантиришдаги фарқлардан ташқари, онанинг жавобларидан яна овқатланишнинг бошқа муаммолари ҳам бўлиши мумкин, масалан:

  • Кўкрак билан эмизишда қийинчиликлар. Она кўкрак билан эмизишда қийинчиликлар борлигини ёки бола кўкракни яхши эма олмаётганини айтиши мумкин. Бундай ҳолатда кўкрак билан эмизишни, худди ГЎДАКсхемасида кўрсатилганидек баҳолаш керак. Сиз болани кўкрак олди ёки кўкракка тутиш ҳолатларининг тўғри бажарилмаётганини аниқлашингиз мумкин.

  • Овқатлантиришда шишачадан фойдаланиш. Овқатлантириш учун шишачадан фойдаланмаслик керак. Улар кўпинча тоза бўлмай, унда микроблар жуда яхши ривожланади. Одатда шишача тагида сут қолиб кетиб, у тезда бузилиб, ачиб қолади. Бола мана шу сутни ичиб қўйиб, касал бўлиб қолиши мумкин. Бундан ташқари, шишачадан сўрғични сўриб овқатланиш кўкракни эмиш хоҳишини сўндириши мумкин.

  • Фаол овқатлантиришнинг йўқлиги . Кичик ёшдаги болаларни овқатланишга ундаш ва уларга ёрдам бериш керак. Бу айниқса вазни камтуғилган болаларга тааллуқлидир. Агар ёш болани овқатланишини ўзига ташлаб қўйилса, ёки у овқат учун ўзидан катта ака ва опалари билан рақобатлашадиган бўлса, у ўзига етарли овқатни ололмаслиги мумкин. СЎРАБ КЎРИНГ: "Болани ким ва қандай овқатлантиради?". Онанинг жавобларидан бола фаол овқатлантириляптими ёки йўқми, уни овқатланишга рағбарлантириш бор ёки йўқлигини билиб оласиз.


  • Download 0.75 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   237




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling