Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
БОБ. БОЛАЛАР КАСАЛЛИКЛАРИНИ ИНТЕГРИРЛАШГАН УСУЛДА ОЛИБ БОРИШ ЖАРАЁНИ
Download 0.75 Mb.
|
420-сонли ССВ Буйруги
1 БОБ. БОЛАЛАР КАСАЛЛИКЛАРИНИ ИНТЕГРИРЛАШГАН УСУЛДА ОЛИБ БОРИШ ЖАРАЁНИ
БКИУОБ қўлланмаларида тиббий муассасага касаллик ёки боланинг ҳолатидаги ўзгаришларини аниқлаш учун биринчи марта ва кейинги кузатувга олиб келинган болани қандай парвариш қилиш кераклиги келтирилган. Қўлланмаларда умумий хавф белгилари (гўдакда ўта оғир касаллик, маҳаллий бактериал инфекция), кўп тарқалган касалликлар, озиқланишнинг бузилишлари ва камқонлик ҳамда бошқа муаммолар бўйича болаларни тўлиқ текшириш бўйича кўрсатмалар келтирилган. Даволашга қўшимча қўлланмада касалликларни олдини олиш бўйича асосий чора тадбирлар киритилган. · Умумий хавф белгиларини (гўдакда ўта оғир касаллик, маҳаллий бактериал инфекция), касалликни тарқалиши ҳақида сўраб суриштириб, болани текшириб ҳамда овқатланиш ва эмлаш статуси текшириб, болани аҳволини баҳоланг. Баҳолаш жараёнига бошқа соғлиқ билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш ҳам киритилган. · Боланинг касалликларини рангли тақсимлаш тизими ёрдамида таснифланг. Кўп болаларда бирдан бир неча касалликлар учрагани сабабли уларни ҳар бирини қуйидагиларни инобатга олиб таснифлаш керак: - Зудлик билан касалхонага юборишдан олдинги даво ўтказиш ёки болани касалхонага юбориш (пушти рангдаги устун), ёки - Махсус тиббий даво ёки маслаҳат олиб бориш (сариқ рангдаги устун), ёки - Уй шароитида даволаш бўйича оддий маслаҳат бериш (яшил рангдаги устун). · Барча касалликларни таснифлаб бўлгач, болага махсус давони белгиланг. Агар болани зудлик билан касалхонага юбориш лозим бўлса унда касалхонага юборишдан олдин керакли даво ўтказинг. Агар бола уй шароитида даволанса унда режа ишлаб чиқинг ва дори воситаларни биринчи дозасини тиббий муассасада беринг. Агар болани эмлаш керак бўлса эмлашларни ўтказинг. · Даволаниш бўйича амалий тавсияларингизни беринг, парвариш қилувчи одамни қандай қилиб орал дори воситаларини бериш, касаллик даврида овқатлантириш ва суюқликларни бериш, ҳамда уй шароитида маҳаллий инфекцияларни даволашни ўргатинг. Парвариш қилувчи одамни тиббий муассасага аниқ вақтда кейинги кўрув учун олиб келишни илтимос қилинг ҳамда қачон зудлик билан тиббий муассасага олиб келиш белгиларини аниқлашни ўргатинг. · Овқатланиши баҳоланг, шу билан бирга кўкрак билан эмизиш амалиётини ҳам. Аниқланган муаммоларни ҳал қилиш учун маслаҳат беринг. Кейин онанинг ўзининг саломатлиги масалалари юзасидан маслаҳат беринг. · Белгиланган муддатда болани тиббий муассасага олиб келишганда кейинги кузатувни ўтказинг, ва агар керак бўлса болани қайтадан янги муаммолар бўйича баҳоланг. Бу тавсияномалар бемор боланинг амбулатор-поликлиника муассасага келишга мажбур этган асосий сабабларнинг кўпчилигини ўз ичига оладию, аммо ҳаммасини эмас. Сурункали ёки бирмунча кам учрайдиган касаллик муносабати билан келган бола ихтисослаштирилган ёрдамга муҳтож бўлиши мумкин, ёрдамнинг бу хили мазкур ушбу қўлланмада тасвирланмайди. Бу курс бахтсиз ҳодисалар ёки авариялар натижасида шикастланган болаларга даво қилиш масалаларини муҳокама этмайди. Беморларни олиб бориш жараёни иккита ҳар хил схемалар тўпламидан иборат: биринчиси - боланинг ёши 2 ойликдан 5 ёшгача бўлган болалар, иккинчиси - ёши 0-2 ойликкача бўлган болалар схемалари. 2 бобда Сиз керакли схемани танлашни ўрганасиз. Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling