Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ривожланиш соҳасида парваришлаш учун маълумотлар
Download 0.75 Mb.
|
420-сонли ССВ Буйруги
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4 Б Ў ЛИМ. БОЛАЛАР КАСАЛЛИКЛАРИНИ ИНТЕГРИРЛАШГАН УСУЛДА ОЛИБ БОРИШ (БКИУОБ) I ҚИСМ. КИРИШ Ўзбекистон Республикасида болалар саломатлигининг ҳолати
4 Б Ў ЛИМ. БОЛАЛАР КАСАЛЛИКЛАРИНИ ИНТЕГРИРЛАШГАН УСУЛДА ОЛИБ БОРИШ (БКИУОБ) I ҚИСМ. КИРИШ Ўзбекистон Республикасида болалар саломатлигининг ҳолати Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимига юқори аҳамият берилмокда. Соғлиқни сақлаш бирламчи бўғинида жиддий ўзгаришлар амалга оширилди, айниқса қишлоқ жойиларда. Кам самарали фелдшер-акушерлик пунктлар ва амбулаториялар ўрнига қишлоқ врачлик пунктлар ташкил этилди. У ерда умумий амалиёт шифокорлари томонидан ёрдам кўрсатиляпти. Сезиларли ўзгаришлар оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизими, аёлларни саломатлигини мустаҳкамлашда ҳам амалга оширилди. Туғруқ муассасаларининг материал –техник базаси ҳам мустаҳкамланди. Тиббиёт ходимларини ҳалқаро стандартлар ва исботланган тиббиёт принципларига асосланган янги билим ва кўникмалар ўқитишга жуда катта эътибор берилмокда. Бундай ёндашишнинг мақсади 5 ёшгача бўлган болаларга тиббий ёрдам кўрсатилишини яхшилашдир. Бу жараёнда БКИУОБ стратегияси бирламчи бўғинда болаларга кўрсатилаётган ёрдамни сифатини оширишда жиҳоз сифатида муҳим рол ўйнайди. Клиник қўлланма экспертлар томонидан клиник текширувларга асосланган бўлиб, 0 дан 5 ёшгача бўлган боларни олиб бориш учун ишлаб чиқилган. Қўлланмага оғир касаллик белгилари борлигини баҳолаш усуллари; болаларнинг озиқланишининг бузилиши ҳолатини, эмлаш статуси ва овқатланиши баҳолаш, ота-оналарга уйда парвариш қилишни ўргатиш; овқатланиш муаммоларида ота-оналарга маслаҳат олиб боришни, ҳамда қачон зарур бўлган ҳолатларда тиббий муассасага мурожаат қилиш керакли ҳақида ота-оналар учун маслаҳат бериш киритилган. Қўлланмада берилган маслаҳат ота-она учун қанчали тушунарли бўлганлигини текшириш бўйича, ҳамда буюрилган давони биринчи дозасини кўрсатиш учун тавсиялар келтирилган. Касал болани баҳолаганда бир неча белгилар жуфтлиги битта ёки бир неча таснифларга олиб келади, ташҳисга эмас. БКИУОБ таснифи ҳаракат йўналишларига мўлжалланган ва тиббий ходимга бола тезкор бошқа тиббий муассасага юборилиши кераклигини, балки бирламчи тиббий муассасада даволаш мумкинлигини (масалан, орал антибактериал воситалар, ОРС ёрдамида ва ҳ.к.) ёки болани уйда хавфсиз даволаш мумкинлигини аниқлаш имконини беради. Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling