Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


Download 0.75 Mb.
bet85/237
Sana12.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1262594
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   237
Bog'liq
420-сонли ССВ Буйруги

СЎРАБ КЎРИНГ : Болада талваса, шайтонлаш бўлдими?
Талваса, шайтонлаш бўлганида мускуллар қисқариши туфайли боланинг қўл-оёқлари тортишиб, қалтирайди. Бола ҳушидан кетиб қолиши ёки айтилган гапларга жавоб бермаслиги мумкин. Болада ҳозирда шайтонлаш кузатилса ёки мазкур касаллик вақтида кузатилган бўлса, у жиддий касалланган ҳисобланади.
Она тушунадиган сўзларни ишлатинг. Масалан, тиришишни она “шайтонлаш” ёки “қўл-оёқларнинг тортишиши” ёки “баданининг титраши” деб аташи мумкин.
АНИҚЛАНГ: Бола летаргик ҳолатдами ёки беҳушми?
Летаргик бола ҳадеб мудрайверади ва ҳатто уйғоқлик вақтида ҳам фаоллик кўрсатмайди. У бўшашган бўлади ва атрофда бўлаётган нарсаларга парво қилмайди. Бола кўпинча онасига ҳам қарамайди ёки гапирганингизда Сизнинг юзингизга ҳам қарамайди. Бола бир нуқтага тиқилиб ётиши ва атрофида бўлаётган нарсаларни сезмайдиган бўлиши мумкин.
Беҳуш бўлиб ётган болани уйғотиб бўлмайди. У баданига қўл теккизилганида, силкитиб кўрилганида ёки исмини айтиб чақирилганида буни сезмайди.
Болада одатдан ташқари уйқучанлик борми ёки болани уйғотиш қийин эмасми, деб онасидан сўраб кўринг. Она боласи билан гаплашганида, уни силкитганида ёки Сиз чапак чалиб кўрганингизда бола уйғонадими-йўқми, текширинг.
Эслатма: Агар бола ухлаётган бўлса ва унда йўтал ёки нафас қийинчилиги бўлса, уни уйғотишдан олдин нафас ҳаракатларининг сонини санаб кўринг (6 бобга қаранг).
Барча болаларда доимо умумий хавф белгиларининг бор-йўқлигини текшириш зарур.
АГАР БОЛАДА БИРОР БИР УМУМИЙ ХАВФ БЕЛГИСИ БЎЛСА, УНИНГ АҲВОЛИНИ БАҲОЛАШНИ ВА ТАСНИФЛАШНИ ТЕЗРОҚ ТУГАТИНГ.
ЭСДА ТУТИНГ, БИРОР БИР УМУМИЙ ХАВФ БЕЛГИСИ БОР БОЛАДА ОҒИР МУАММО БОР. УНИ ДАВОЛАШНИ КЕЧИКТИРМАНГ.
6 БОБ. ЙЎТАЛ ЁKИ НАФАС ҚИЙИНЛИГИНИ БАҲОЛАШ ВА ТАСНИФЛАШ
Респиратор касалликлар нафас йўлларининг турли қисмида, масалан, бурун, ҳалқум, ҳиқилдоқ, трахея, бронхиола ёки ўпкада бўлиши мумкин. Йўталаётган ёки қийналиб нафас олаётган болада пневмония ёки бошқа ОҒИР респиратор инфекция бўлиши мумкин. Пневмония, яъни зотилжам - ўпка инфекциясидир. Бу касалликка вируслар ҳам, бактериялар ҳам сабаб бўлиши мумкин. Ривожланаётган мамлакатларда пневмонияга кўпинча бактериялар сабаб бўлади. Буларнинг энг кўп тарқалгани Streptococcus pneumoniae ваHemophilus influеnzae дир. Бактериал пневмония билан оғриган болалар гипоксия (кислород етишмаслиги) ёки сепсис (умумий инфекция) дан нобуд бўлиши мумкин.
Kўпгина болалар унчалик жиддий бўлмаган респиратор касалликлар сабабли амбулаторияларга келишади. Йўталаётган ёки қийналиб нафас олаётган болаларнинг аксариятида енгилгина инфекция бўлади, холос. Масалан, шамоллаб қолган бола бурнидан чиқиб турадиган шилимшиқ ҳалқумининг орқа деворига тушиб қолгани учун йўталиши мумкин. Ёки болада бронхларнинг вирусли яллиғланиши - бронхит бўлиши мумкин. Бундай болалар оғир беморлар бўлиб ҳисобланмайди. Улар антибактериал воситалар билан даволанишга муҳтож бўлмайди. Оналар бундай болаларни уй шароитларида даволашлари мумкин.
Тиббий ходимлар йўталаётган ёки қийналиб нафас олаётган болаларнинг қайсилари антибактериал воситалар билан даволанишга муҳтож эканлигини билиб, аниқлаб олишлари керак. Улар мана бундай иккита клиник белгига: нафас тезлашуви ва кўкрак қафасининг тортилишига қараб пневмонияни деярли ҳамма ҳолларида аниқлай оладилар.
Болаларда пневмония бошланганида уларнинг ўпкаси ригид (қийинлик билан ҳаракатланадиган) ҳолга келиб қолади. Ўпканинг ана шундай ригид ҳолатига ва кислород етишмаслигига (гипоксияга) жавобан организм кўрсатадиган реакцияларнинг бири тез-тез нафас олиш, нафас тезлашувидир.
Пневмония оғир бўлмаган шаклидан оғир шаклига ўтганида ўпка ригидлиги янада кучаяди ва кўкрак қафаси тортилиши ривожланади. Kўкрак қафасининг ичига тортилиб туриши – оғир пневмония аломатидир.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   237




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling