Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


Тўғри мулоқат кўникмаларидан фойдаланиш учун


Download 0.75 Mb.
bet83/237
Sana12.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1262594
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   237
Bog'liq
420-сонли ССВ Буйруги

Тўғри мулоқат кўникмаларидан фойдаланиш учун:
Онанинг Сизга айтаётган гапларини диққат билан тингланг. Бу – унинг ташвишларига Сизнинг жиддийлик билан ёндошаётганингизни кўрсатиб беради.
Она тушунадиган сўзларни ишлатинг. У Сиз берган саволларни тушунмаса, боланинг аҳволини тўғри баҳолаш ва таснифлаш учун зарур маълумотларни Сизга бера олмайди.
Саволларга жавоб бериш учун онага вақт беринг. Масалан, Сиз суриштираётган белги болада бор-йўқлигини ўйлаб кўриш учун онага вақт керак бўлиши мумкин.
Она ўзининг жавобида ишонч билан гапиролмаса, унга қўшимча саволлар бериб кўринг. Асосий симптом ёки унга алоқадор белги тўғрисида суриштираётганингизда она ўша симптом ёки белги бор-йўқлигини ишонч билан айта олмаслиги мумкин. Унга бирмунча аниқ жавоб беришга ёрдамлашиш учун қўшимча саволлар бериб кўринг.
Ушбу ташрифнинг мазкур муаммо б ўйича биринчи ёки кейинги ташриф эканини билиб олинг.
Агар мазкур касаллик ёки муаммо муносабати билан бола биринчи бор кўрилиб, кўздан кечирилаётган бўлса, демак, бу биринчи ташриф бўлади.
Агар бола худди шу касаллик муносабати билан бундан бир неча кун илгари кўрилиб, кўздан кечирилган бўлса, у ҳолда бу – кейинги ташриф бўлади.
Kейинги ташрифнинг вазифаси биринчи ташрифдан кўра бошқача. Kейинги ташриф вақтида тиббий ходим биринчи ташриф вақтида ўзи буюрган даво болага ёрдам берганми-йўқми, аниқлаб олади. Бир неча кундан кейин боланинг аҳволи яхшиланмаган ёки ёмонлашиб қолган бўлса, тиббий ходим болани касалхонага юборади ёки унга бошқа даво тайинлайди.
Мазкур ташрифни биринчи ёки такрорий эканлигини аниқлашда, беморларни Сизнинг тиббий муссасангизда рўйхатга олиш жараёни қандай йўлга қўйилганига ва мурожаат этиш сабабларини аниқлашга боғлиқ. Тиббий муассасаларда оналарга кейинги сафар уларнинг қачон келишлари боланинг ривожланиш харитасига ёки махсус карточкага белгиланади. Бошқа ҳолларда тиббий ходим касални рўйхатга олиш вақтида онанинг нима сабабдан мурожаат қилиб келганини сўрайди.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   237




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling