Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


Пневмония йўқ, йўтал ёки шамоллаш


Download 0.75 Mb.
bet91/237
Sana12.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1262594
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   237
Bog'liq
420-сонли ССВ Буйруги

Пневмония йўқ, йўтал ёки шамоллаш
Йўталаётган ёки қийналиб нафас олаётган, умумий хавф белгилари йўқ, кўкрак қафасининг тортилиши йўқ ва тинч ҳолатида стридор йўқ, нафас тезлашуви ҳам йўқ боланинг касаллиги ПНЕВМОНИЯ ЙЎҚ, ЙЎТАЛ ЁKИ ШАМОЛЛАШ деб таснифланади.
ПНЕВМОНИЯ ЙЎҚ, ЙЎТАЛ ЁKИ ШАМОЛЛАШ деб таснифланган бола антибактериал воситага муҳтож бўлмайди. Бундай восита боладаги симптомларни қайтармайди ва шамоллашнинг пневмонияга ўтиб кетишига тўсқинлик қилолмайди. Болага уй шароитларида тўғри парвариш қилиб бориш юзасидан онасига маслаҳат беринг.
Шамоллаб қолган бола одатда бир-икки ҳафтадан кейин тузалиб кетади. Лекин сурункасига йўталиб юрган (йўтали 3 ҳафтадан ортиқ давом этиб келаётган) болада сил касаллиги, астма, кўк йўтал ёки бошқа муаммо бўлиши мумкин. Сурункасига йўталиб юрган болани текшириб кўриш учун поликлиникага юбориш лозим.
7 БОБ. ДИАРЕЯ
Диарея - ич кетиши, ич суришидир, бунда ахлатда сув одатдагидан кўра кўп бўлади. Диареяни ичи сувдек кетиши деб ҳам юритилади. У айниқса 6 ойликдан 2 ёшгача бўлган болаларда кўпроқ кузатилади. Диарея аксари сигир сути ёки сутли қоришмалар ичадиган болаларда кўпроқ учрайди. Одатдагича тез-тез ич келиб туриши диарея эмас. Боланинг кунига неча марта одатдагича ичи келиши унинг еган овқати ва ёшига боғлиқ. Kўпгина минтақаларда 24 соат давомида бола ичининг уч марта ёки ундан кўп кетиши диарея деб таърифланади.
Болаларида диарея бошланиб қолган вақтни оналар одатда билишади. Улар боланинг ичи сувдек бўлиб келаётганини айтишлари мумкин. Оналар «диарея» сўзи ўрнига “ич кетар” ёки “сувдек суюқ бўлиб ич келиши” деган маҳаллий номларни ишлатиши мумкин ва ҳоказо.
Фақат эмизиб боқиладиган болаларда ахлат кўпинча юмшоқ бўлади, бу – диарея эмас. Боласини эмизиб боқадиган она ахлатнинг суюқ келаётганига ёки тез-тез ич суриб туришига қараб диареяни ажратиб олиши мумкин.
Диареянинг турлари
Кўп ҳолатларда тез-тез ва сув бўлиб кечадиган диарея боланинг танаси сувсизланиб қолишига асосий сабаб ҳисболанади. Вабо – ана шундай диареяга мисолдир. Бироқ вабо ушбу диареяларнинг оз қисмини ташкил этади.
Диарея 14 кундан кам давом этадиган бўлса, бу - ўткир диарея бўлиб ҳисобланади. Сувдек бўлиб ич кетиб турадиган диарея боланинг сувсизланиб, қувватсизланиб қолишига сабаб бўлади. Ўткир диарея билан оғриган боланинг ўлими одатда сувсизланиш оқибатидир.
Диарея 14 кун ва ундан ортиқроқ давом этадиган бўлса, бу – чўзилувчан диарея. Диареянинг ҳолатларининг 20 фоизга яқини сурункали бўлиб қолади. Чўзилувчан диарея болаларда озиқланишнинг бузилишига сабаб бўлади ва болалар ўлим ҳолатларини кўпайишига олиб келади.
Диареяда ахлатда қон бўлиши дизентерия (ичбуруғ) деб аталади. Дизентериянинг энг кўп тарқалган қўзғатувчиси – Shigella дир. Амёбали дизентерия болаларда кўп учрамайди. Болада сувли диарея ҳам, дизентерия ҳам бўлиши мумкин.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   237




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling