Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


Download 0.75 Mb.
bet93/237
Sana12.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1262594
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   237
Bog'liq
420-сонли ССВ Буйруги

АНИҚЛАНГ, кўзлари киртайганми?
Сувсизланиб қолган боланинг кўзлари киртайгандек бўлиб кўриниши мумкин. Ўйлаб кўринг, мазкур ҳолни кўзлар киртайган деб ҳисоблай оласизми? Kейин онасидан сўраб кўринг, боланинг кўзлари одатдагидан бошқача кўриняпти, деб ўйлайдими. Унинг фикри боланинг кўзлари киртайганлигини тасдиқлаб олишингиз учун Сизга ёрдам беради.
Эслатма : Озиқланиши бузилган, жуда озиб, ҳолдан кетган (масалан, маразм ҳолатига тушган) болада, гарчи у сувсизланмаган бўлса ҳам, кўзлари доимо киртайгандек бўлиб кўриниши мумкин. «Kўзлар киртайган» белгиси жуда озиб кетган болада унча аниқ аломат бўлмаслигига қарамай, боладаги сувсизланиш даражасини таснифлаш учун шу белгидан фойдаланинг.
Болага суюқлик БЕРИБ KЎРИНГ. Бола ича олмайдими ёки ёмон ичадими?
Ютоқиб ичадими, чанқоқми?
Болага пиёла ёки қошиқдан сув бериб кўришни онасига таклиф этинг. Боланинг қандай сув ичишини кузатинг.
Болага суюқлик бериб кўрилганида у ича олмайди ёки юта олмайди. Масалан, у летаргик ҳолатда ёки беҳуш бўлиб ётгани учун ича олмайди.
Бола заифлашиб қолган ва бировнинг ёрдамисиз суюқлик ича олмайдиган бўлса, у суюқликни яхши ичмайди. У оғзига солиб қўйилган суюқликни ютиши мумкин, холос.
Агар болага сув бериб кўрганингизда у пиёла ёки қошиққа қараб талпиниб борса ва берган сувни ютоқиб ичса, болада ютоқиб ичиш, чанқаш белгиси бор деб ҳисобланади. Сув олиб қўйиладиган бўлса, бола яна ичмоқчи бўлиб, йиғлайди.
Бола суюқликни фақат ўзининг талабига қараб ичадиган ва ортиқча ичишни истамайдиган бўлса, унда “ютоқиб ичиш, чанқаш белгиси” йўқ.
Қорнида тери бурмасини текисланиш реакциясини ТЕKШИРИБ KЎРИНГ.
Текшириш столига болани чалқанча ётқизиб қўйишни онасидан илтимос қилинг, боланинг қўллари танаси бўйлаб узатилган (боши устида турмайдиган) ва оёқлари ростланган бўлсин, ёки онасидан болани тиззага олиб гавдасини тик тутиб туришни илтимос қилинг. Бола қорнининг киндиги билан қорин ён девори ўртасидаги жойини танланг. Тери бурмаси текисланиш реакциясини текшириб кўриш учун бош бармоқ билан кўрсаткич бармоқни ишлатинг. Бармоқ учларидан фойдаланманг, чунки бу оғриққа сабаб бўлиши мумкин. Қўлни шундай қўйингки, токи тери бурмаси боланинг танасига кўндалангига эмас, балки параллел ҳолда тушадиган бўлсин. Терининг ҳамма қатламлари ва тери ости тўқимасини яхшилаб ушлаб олинг. Терини 1 секунд давомида ушлаб туриб, кейин қўйиб юборинг. Тери бурмасини қўйиб юборганингиздан кейин терининг текисланиши реакциясини текширинг, тери:
- жуда секин (2 секунддан ортиқ) текисланади;
- секин текисланади (2 секундгача);
- дарҳол текисланади.
Тери бурмаси қўйиб юборганингиздан кейин ҳатто қисқа вақт ичида, текисланадиган бўлса ҳам, тери бурмаси секин текисланади, деб ҳисобланг.
Эслатма: Маразм ҳолатидаги (озиқланишнинг оғир даражадаги бузилиши) болада тери бурмаси, гарчи сувсизланиш бўлмаса ҳам, секин текисланиши мумкин. Вазни ортиқча ёки баданида шиш пайдо бўлган болада тери бурмаси, бола гарчи сувсизланган бўлса ҳам, дарҳол текисланади. Ана шундай болаларда тери бурмасининг реакцияси унча ишончли бўлмаслигига қарамай, боланинг сувсизланиш даражасини таснифлашда шу реакциядан фойдаланинг.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   237




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling