Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


Download 0.75 Mb.
bet92/237
Sana12.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1262594
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   237
Bog'liq
420-сонли ССВ Буйруги

7.1. Диареяни баҳолаш
Схема 7. Диареяни баҳолаш схемаси.

ҲАММА болалардан диарея тўғрисида суриштириб кўринг.
СЎРАБ KЎРИНГ: Болада диарея борми?
Диареяни тасвирлаш учун она тушунадиган сўзларни ишлатинг. Она “Йўқ” деб жавоб берса, диареяга алоқадор белгилар бўйича боланинг аҳволини баҳоламай, кейинги асосий симптом – иситма тўғрисида суриштириб кўринг. Она “Ҳа” деб жавоб берса ёки боласини диарея туфайли амбулаторияга олиб келганини айтган бўлса, унинг жавобини ёзиб олинг. Сўнгра болада сувсизланиш, чўзилувчан диарея ва дизентерия белгилари бор-йўқлигини аниқлаб, билиб олинг.
СЎРАБ KЎРИНГ: қанчадан буён?
14 кун ва ундан ортиқ давом этиб келаётган диарея – чўзилувчан диареядир. Жавоб бериш учун онага вақт беринг. Неча кун бўлганини аниқ эслаб олиш учун унга вақт керакдир, балки.
СЎРАБ KЎРИНГ: Ахлатда қон борми?
Шу диарея бошланганидан бери ахлатда қон пайдо бўлганини она сезганми, сўраб кўринг.
Сўнгра, СУВСИЗЛАНИШ БЕЛГИЛАРИ БОРМИ, текшириб кўринг.
Агар бола сувсизланган бўлса, аввалига у безовта, бетоқат бўлиб қолади. Сувсизланиш давом этаверадиган бўлса, летаргик ёки беҳуш ҳолга тушади. Бола танасидан суюқлик йўқолиб борган сайин кўзлари киртайгандек бўлиб кўриниши мумкин. Тери бурмаси текшириб кўрилганида секин ёки жуда секин текисланади.
Боланинг умумий аҳволига ҚАРАНГ.
У летаргик ҳолатда ёки беҳушми? Безовта, бетоқатми?
Умумий хавф белгилари бор-йўқлигини текшириб кўраётганиингизда бола летаргик ёки беҳуш ҳолда ётганми-йўқми, билиб олган эдингиз. Бола летаргик ёки беҳуш ҳолда ётган бўлса, демак, унда умумий хавф белгиси бор. Боладаги диареяни таснифлашда ушбу умумий хавф белгисидан фойдаланинг.
Бола ҳамма вақт ёки унга қўл текказилганида безовта, бетоқат бўлса, унда “безовта ёки бетоқат” белгиси бор. Бола онасини эмаётган маҳалда тинч бўлсаю, лекин эмизиш тўхтатилиши билан у яна безовта, бетоқат бўлса, демак, унда “безовта, бетоқат” белгиси бор. Kўп болалар тиббий муассасага келиб қолганлари учунгина инжиқлик қилаверади. Бундай болаларни одатда тинчитиш мумкин бўлади. Уларда “безовта ёки бетоқат” белгиси йўқ.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   237




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling