Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


Download 0.75 Mb.
bet81/237
Sana12.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1262594
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   237
Bog'liq
420-сонли ССВ Буйруги

Кейинги кузатувни ўтказинг
БАҲОЛАНГ ВА ТАСНИФЛАНГ схемасидаги айрим даволаш турлари кейинги кузатув ўтказишни ўз ичига олган. Кейинги кузатув вақтида Сиз боланинг дори воситалар таъсирида ёки бошқа даво натижасида ҳолати яхшиланяптими ёки йўқми, текшириш мумкин бўлади. Кейинги кузатув қисмида кейинги кузатув олиб бориш босқичлари таърифланган. Бу қисмнинг сарлавҳалари бола касалликларининг таснифларига мос қўйилган.
II ҚИСМ. 2 ОЙЛИKДАН 5 ЁШГАЧА БЎЛГАН БЕМОР БОЛА: БАҲОЛАШ ВА ТАСНИФЛАШ
3 БОБ. БЕМОР БОЛАНИ БАҲОЛАШ ВА ТАСНИФЛАШ
Она ўз боласини маълум бир муаммо ёки симптомга даво қилиш учун тиббий муассасага олиб келади. Лекин Сиз аниқ кўриниб турган мазкур муаммо ёки симптомнинг ўзигагина қараб боланинг аҳволини баҳолайдиган бўлсангиз, касалликнинг бошқа белгиларини сезмай қолишингиз мумкин. Болада пневмония, диарея, иситма билан кечадиган касаллик, фарингит, қизамиқ ёки озиқланишнинг бузилиши бўлиши мумкин. Даво қилинмасдан қолиб кетадиган бўлса, бу касалликлар ёш гўдакларнинг ўлимига ёки ногирон бўлиб қолишига сабаб бўлиши мумкин.
Схема 3. Баҳолаш ва таснифлаш жараёнини умумлаштириш

2 ОЙЛИKДАН 5 ЁШГАЧА БЎЛГАН БЕМОР БОЛА АҲВОЛИНИ БАҲОЛАНГ ВА ТАСНИФЛАНГ схемаси ана шундай касаллик белгилари сезилмай қолиб кетмаслиги учун бемор бола аҳволини баҳолаш ва таснифлаш ишларини қай тариқа ўтказиш кераклигини тасвирлаб беради, ушбу схемага амал қилиб, Сиз боланинг муаммолари тўғрисида онадан сўраб-суриштириб кўришингиз ва болада умумий хавф аломатлари бор-йўқлигини билиб олишингиз керак. Сўнгра мана бундай бешта асосий белгилар: йўтал ёки нафас қийинлиги, диарея, иситма, томоқ ва қулоқ муаммолари бор-йўқлигини сўраб кўринг. Болада ана шу асосий симптомларнинг биттаси ёки бир нечтаси топиладиган бўлса, демак, бу бола жиддий касал бўлиши мумкин. Агар асосий симптом топилса, касалликни таснифлаб олиш учун қўшимча саволлар бериб кўринг. Шу билан бирга гельминтлар ҳақида ҳам сўраб билинг. Болада озиқланишнинг бузилиши ва камқонлик бор-йўқлигини текширинг. Шунингдек, боланинг қандай касалликларга қарши ва қачон эмланганини суриштириб билиб олинг ва онаси кўрсатиб ўтган бошқа муаммоларни баҳолаб чиқинг. Кейинги бобларда шулар ҳақида маълумотлар келтирилган.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   237




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling