Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


Ривожланиш соҳасида парваришлаш учун маълумотлар


Download 0.75 Mb.
bet76/237
Sana12.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1262594
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   237
Bog'liq
420-сонли ССВ Буйруги

Ривожланиш соҳасида парваришлаш учун маълумотлар
Ёши 1-2 ёш
Эмоционал ривожланиш
· Боланинг ўзига баҳо беришини кучайтириш мақсадида, қилаётган ишидан қувонишига ва бирор бир иш билан шуғулланишига имкон яратиб беринг.
· Бола олмоқчи бўлган нарсасини ололмаса жаҳли чиқиши ва хафа бўлиши мумкин. Бола билан унинг ҳиссиёти тўғрисида гаплашинг. Агар қоидалар жуда кўп бўлмаса, оддий ва кетма-кетликда бўлса бола тез уларни ўзлаштиради.
· Бола ҳамма нарсани ўзи қилгиси қелиб қолади ва қайсарлик қилиши мумкин. Бола бир вақтда ҳам чақалоқ ва катта одам бўлиши мумкин. Унга бу жараёнда, бола бўлгиси келганида қўлидан ушлайсиз, катта бўлгиси келганида мустақилликни баъзи даражасига рухсат берасиз.
Мулоқот
· Бу ёшда бола сўзларни гапириши ва тушуниши муҳимдир. Бола қилаётган ишларини номларини айтган ҳолда тўшунишини кучайтиришга ҳаракат қилинг. Ҳар бир арзимас нарса бохонасида бола билан мулоқотга киришишга ҳаракат қилинг (масалан овқатланиш вақтида, чўмилтираётган вақтда ёки у билан бирга иш қилаётганингизда).
· Оддий саволларни беринг ва бола Сиз билан гапирмоқчи бўлган ҳар бир вақтда жавоб қайтаринг. Болани гапларни қайтаришини рағбатлантиринг. Бола билан гаплашишга уринишларингизда, уни сўзларини эшитиш ва қилиқларини кузатиш Сизга ас қотади. Ўйинлар, китоблар, ашулалар, афсоналар, воқеалар ва кетма-кетликдаги ўйинлар боланинг ривожланишини кучайтиради.
Ҳаракати
· Бола кўпроқ ва осонгина бир қўлини ишлатиши мумкин. Бош мия танлаган қўлини ишлатишига рухсат беринг. Бола овқат еганида ва кийим кийганида, расм чизганида, ёзганида, сув билан ўйнаганида, тахлаши ва ёйиши мумкин бўлган нарсалар билан ўйнаганида, катта идишлар ичига ва ташқарисига нарсаларни қўйганида ўзининг мануал кўникмаларини ривожлантиради.
· Бола кучли бўлиб ўсиши учун, уни ховлига ўйнаши, югуриши, сакрашга олиб чиқинг.





Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   237




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling