Ривожланиш соҳасида парваришлаш учун маълумотлар
Ёши 4-6 ойлар
Эмоционал ривожланиш
· Болалар ҳар хил одамларни ва чехраларни кўришни яхши кўрадилар, шунинг учун, оила аъзоларининг бари болани қўлида ушлаб туриши, олиб юришлари, жилмайишлари, кулишлари ва бола билан гаплашишлари керак.
· Ҳозирги вақтда бола онасига боғланиб қолган ва бегона одамлар билан бўлиши уни ранжитади. Агар болани у билган инсонлар билан қолдирилса, у ўзини ҳимояда сезади.
Мулоқот
· Бола янги товушларни чиқаришни хуш кўради, масалан, кулади ва қиқирлайди. Қўшимча кимнингдир товушига қарайди, эшитган товушларини қайтаради ва одам билан мулоқотга киришга ҳаракат қилади.
· Болани мулоқотга тортиш мақсадида у чиқарган товушларни қайтаринг ва у кўрган сезган ва хоҳлаган нарсалар ҳақида гаплашинг.
Ҳаракати
· У ўзининг оламида ҳамма нарсани ушлаб кўргиси, мазасини билгиси ва ўргангиси келади. Бола ушлагиси келган, бир-бирига урадиган, отадиган ва оғзига олиши мумкин бўлган мануал кўникмаларини ривожлантиришга ёрдам берадиган, хавфсиз, тоза рангли уй жиҳозларини беринг. Ютиб юбориши мумкин бўлган майда нарсаларни боладан четроқда ушланг.
· Агар болага ўтиришга ҳаракат қилиш ва қорнида айланишга рухсат берсангиз, болани мушакларини ривожланишига ҳисса қўшган бўласиз.
Ривожланиш соҳасида парваришлаш учун маълумотлар
Ёши 6 ойдан 1 ёшгача
Эмоционал ривожланиш
· Бола Сиздан бошқага бормаслиги мумкин. Болага вақтинчалик яқин одамлар орасида қолдираётганингизни ётиғи билан тушунтирган холда, айрилиқни бола енгил ўтказишини ўргатинг. Ҳаммага яхши таниш «ку-ку» ўйини, болага Сиз билан вақтинчалик айрилиқ бўлишини ўргатиб боради. Бола унга кучли нафрат билан қаралганини сезади, ва ранжиши мумкин. Болани бундай эмоционал зўриқишларга йўлиқтирманг, агарда бўлса ҳам тинчлантиришга ҳаракат қилинг.
· Сизнинг муҳаббатингиз ва унга кетказган вақтингиз, у қилаётган ишларга бўлган қизиқишингиз ва Сизнинг ҳамдардлигингиз, болада ўзига ишонч уйғонишини кучайтиради.
Мулоқот
· Боланинг гапига ва қизиқишларига аҳамият беринг. У билан гаплашинг, бола учун куйланг, у гапиришга ҳаракат қилаётган нарсаларга аҳамият беришга ҳаракат қилинг, Сизга нимани айтмоқчи бўлганида эътибор беринг. Болага эртаклар ўқиб бериб, китоб ўқиб бериб ва нарсаларни ва одамларни номини айтган ҳолда, гапиришга ва нутқини ривожлантиришга ёрдам беринг.
Ҳаракати
· Бола хавфсиз уй жиҳозлари синмайдиган тарелка, пиёла ва қошиқларни, қозон ва товаларга уриб, қопқоқларни очиб ёки ёпган ҳолда, мустақил овқат вақтида нарсаларни тахлаб ёки ёйиб еган ҳолда, қўлларини ишлатиш кўникмасини ривожлантиришни ўрганади.
· Боланинг мушаклари ривожланишини кучайтириш мақсадида, болага эркин ҳаракат қилиши ва хавфсиз жойда ўйнашини таъминлаб беринг.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |