Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


Касаллик пайтида овқатни яхши емаслиги


Download 0.75 Mb.
bet71/237
Sana12.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1262594
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   237
Bog'liq
420-сонли ССВ Буйруги

Касаллик пайтида овқатни яхши емаслиги . Касаллик вақтида бола одатдагидан кам ейиши ёки бошқа овқат турини сўраши мумкин. Касаллик пайтида кўпинча болаларнинг иштаҳаси йўқолади. Шунга қарамай, болани унинг ёшига тавсия этилган турли озиқ-овқат маҳсулотларини ейишга ундаш лозим, гарчи у кўп ея олмаса ҳам. Иложиси бўлса, унинг овқатланишини рағбатлантириш учун у яхши кўрадиган таомларни таклиф этиш лозим.

Овқатланиш муаммоларида маслаҳат олиб бориш
Агар бола шишачадан овқатлантириладиган бўлса:
- Шишачани пиёла билан алмаштиринг.
- Болани пиёладан қандай қилиб овқатлантириш кераклигини онага кўрсатиб беринг.
Шишачадан кўра пиёладан фойдаланган маъқул.
Пиёлани ювиш осон ва болани пиёладан овқатлантириш уни эмизиб боқишга ҳалал бермайди. Болани пиёладан овқатлантириш учун:
Болани тикка ёки деярли тикка қилиб тиззага ўтқазинг.
Kичкина пиёлани боланинг лабларига тутинг. Пиёлани энгаштириб, суюқликни боланинг лабларига теккизинг.
Бола сергакланиб, оғзи ва кўзларини очади.
Вазни кам бўлиб туғилган бола сутни тили билан ялаб олади.
Ой-куни етиб туғилган ёки бирмунча каттароқ бўлиб қолган бола сутни сачратиб сўради.
Сутни боланинг оғзига қуйманг. Пиёлани боланинг лабларига тутинг ва сутни ўзи ичишига қўйиб беринг.
Бола сутни ортиқ истамай қўйганидан кейин оғзини юмиб олади ва бошқа ичмайди.
Бола фаоллик билан овқатлантирилмайдиган бўлса , онага:
Бола ёнига ўтириб, уни овқат ейишга кўндиришни. Болага алоҳида ликобчада етарли миқдорда овқат беришни маслаҳат қилинг. Kасаллик пайтида бола овқатни яхши хушламаса онага:
Имкони бўлса, болани тез-тез ва узоқроқ эмизиб туришни.
Бола мумкин қадар кўпроқ есин деб, унга юмшоқ ва ҳилма-хил, мазали ва кўнглига ёқадиган овқат бериб туришни.
Овқатни кам-камдан, тез-тез бериб туришни.
Боланинг бурни битиб, овқатланишига халал бераётган бўлса, бурнини тозалаб қўйишни.
Бола соғайиб борган сайин иштаҳаси очилади, деб кутишни маслаҳат беринг.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   237




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling