Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Download 0.75 Mb.
|
420-сонли ССВ Буйруги
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сигир сути ва бошқа ҳайвонлар сути
2 БОБ. ҚЎШИМЧА ОВҚАТ КИРИТИШ
6 ойдан кейин кўкрак билан эмизиш Фақат кўкракдан эмизиш кўпчилик эмадиган болаларнинг тахминан 6 ойлик ёшигача овқатга эхтиёжларини тўла-тўкис таъминлайди. Бироқ бола катта ва фаолроқ бўлган сайин овқатга бўлганэҳтиёжларини энди фақат кўкрак сути билан қондириб бўлмайди. Бу эҳтиёжларни қоплаш учун махсусовқатланишга ўтиш лозим, яъни боланинг алоҳида овқатга ва физиологик эҳтиёжларини қондириш учун унга махсус мўлжалланган қўшимча овқат маҳсулотларини олиши керак бўлади. Бироқ, организмда ишланаётган кўкрак сути ҳажмини сақлаб қолиш ва сут ишланишини рағбатлантириш мақсадида оналар қўшимча овқат бериладиган даврда ўз фарзандларини тез-тез эмизиб туришлари керак. Қўшимча овқатга ўтиш кўкрак бериб эмизишни тўхтатиш деган маънони англатмайди. Аксинча, бола ҳаётинингбиринчи йилида кўкрак сути бола овқатининг асосий манбаларидан бири бўлиб қолиши ва биринчи йил охирига келиб, у жами ўртача энергия сарфининг учдан бир қисмидан то ярмига қадар таъминлай оладиган бўлиши керак. Сигир сути ва бошқа ҳайвонлар сути Модификацияланмаган сигир сутини кўкрак ёшидаги болаларга 9 ойлик ёшга тўлмагунча ичишга бермаслик керак. Агар кўкрак ёшидаги болалар овқат аралашмаси билан боқилсалар, уларнинг овқат рационига сигир сутини 9 ва 12 ойлар орасида аста-секин киритиш мумкин. Бироқ, агар маблағлар имкон берса болани 12 ойгача аралашма билан боқишни давом эттирган маъқул. Модификацияланмаган эчки ва қўй сутини 1 ёшгача бермаслик керак, кейин хам уни микробиологик ҳавфсизликни таъминлаш чоралари билан бирга минераллар ва витаминлар етишмовчилигининг олдини олиш чоралари кўрилган шароитдагина бериш мумкин. Бир ёшгача бўлган болаларга қаймоғи олинган ва ярим олинган сутни бериш тавсия қилинмайди. Қаймоғи олинган сутнинг ҳамма ёғи олинган, ярим олинган сутдан эса ёғнинг тахминан ярми олинган, бу ўсаётган кўкрак ёшидаги болани энергия билан етарлича таъминлай олмайди. Таркибида қанд миқдори кўплигидан шакар қўшилиб қуюқлаштирилган сутни хам тавсия қилинмайди. Баъзан сут аралашмалари ўрнига мева шарбатлари, қандли сув ва дон махсулотларидан тайёрланган суюлтирилган суюқ бўтқалар берилади, бироқ уларнинг озиқавий хоссалари етарли бўлмаганлигидан уларни муқобил овқатланиш сифатида тавсия қилинмайди. Юқорида баён қилинганлардан маълум бўлдики, кўкрак сути озиқ-овқат моддаларининг ғоят қимматли манбаи бўлиб, бирдан-бир овқат манбаи булмай қолган даврларда эса кўкрак бериб эмизиш сони камайтирилиши ва бинобарин кўкрак сути ҳажми камайиши мумкин. Кўкрак сути эмизишни 2 йилгача балки бундан кўпроқ вақтгача давом эттиришни тавсия қиладилар. Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling