Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


Кам учрайдиган сабабларни бартараф этишга ёрдам бериш


Download 0.75 Mb.
bet51/237
Sana12.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1262594
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   237
Bog'liq
420-сонли ССВ Буйруги

Кам учрайдиган сабабларни бартараф этишга ёрдам бериш

Боланинг ҳолати:

Агар бола касал бўлса ёки ривожланиш нуқсони бўлса, даволаш ёки мутахассисга юбориш лозим

Онанинг ҳолати:

Агар она эстроген сақлаган таблеткалар ёки диуретиклар қабул қилаётган бўлса, бошқасини танлашга ёрдам бериш
Бошқа ҳолатларда мос келадиган ёрдамни кўрсатиш

Келгусида кузатиш










1.2. Йиғи
Кўпгина оналар боласининг йиғиси туфайли асоссиз қўшимча овқат бера бошлайдилар. Қўшимча овқат кўп ҳолларда ёрдам бермайди ва бола йиғисини давом эттираверади. Баъзида бола кўпроқ ҳам йиғлайди.
Кўп йиғлайдиган бола ўзи ва онаси ўртасидаги муносабатларни бузиши мумкин. Бу оилада кескин вазиятни юзага келишига сабаб бўлади.
Кўкрак билан эмизувчи онага ёрдам беришнинг асосий йўли бу бола йиғиси сабабини аниқлаш ва маслаҳат беришдир.
Болалар йиғлашига сабаблар

  • Дискомфорт (ноқулайлик) - кирчинлик, иссиқ, совуқ

  • Толиқиш - ташриф қилувчиларнинг кўплиги

  • Касаллик ёки оғриқ - йиғи кўринишининг ўзгариши

  • Оч қолиш - сутни кам миқдорда қабул қилиши, тез ўсиш

· Онанинг овқати - ҳар қандай озиқ-овқат, баъзида сигир сути

  • Она томонидан қабул қилинадиган дорилар - кофеин, сигарета ёки бошқа дорилар

  • Кўкрак сутининг кўплиги

  • “Санчиқлар”

  • “Талабчан” болалар

Тез ўсиш туфайли оч қолишни ҳис қилиш:
Бола олдингига қараганда тез ўсиши туфайли, бир неча кун давомида оч қолгандек туюлиши мумкин. У тез-тез эмизишларини талаб қилади. Бу 2 ва 6 ҳафтада ва 3 ой атрофида, баъзида турли ёшда учраб турадиган сабаблардан биридир. Агар бола бир неча кун тез-тез эма бошласа, сут заҳираси янада кўпаяди ва у кам эмадиган бўлади.
Онанинг овқатланиши:
Баъзида она махсус овқат истеъмол қилганда боласини безовталанишини сезади. Бу ҳолат айрим моддаларни сут орқали ўтиши туфайли содир бўлади. Бу турли хил озиқ-овқат маҳсулотида бўлиши мумкин, шунинг учун она истеъмол қилиши мумкин бўлмаган махсус озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхати йўқ. Унинг ўзи бу озиқ-овқат маҳсулотларини сезиши мумкин. Болада онаси истеъмол қилаётган баъзи бир озиқ-овқат маҳсулотлари: сигир сути, соя, тухум, ер ёнғоқ оқсилларига аллергия ҳолати юзага келиши мумкин. Болаларда лактациядан олдинги даврда битта ёки иккита аралашмалар билан эмизишдан сўнг ҳам сигир сути оқсилларига аллергия ҳолатини юзага келтириши мумкин.
Она томонидан қабул қилинадиган дори-дармонлар:
Чой, кофе таркибидаги кофеин болага ўтиб, уни безовта қилиши мумкин. Агарда она чекса ёки бошқа дори-дармонлар истеъмол қилса унинг боласини бошқа болаларга нисбатан кўп йиғлаши эҳтимоллидир. Агарда оилада яна бирор-бир киши чекса бу ҳам болага салбий таъсир кўрсатади.
Кўкрак сутининг кўплиги:
Кўкракдаги сутнинг кўплиги бола кўкракка нотўғри қўйилиши натижасида келиб чиқиши мумкин. Бола тез-тез ва узоқ эмиши натижасида кўкрак безларини стимуляциялайди (қўзғатади) ва сут миқдори кўпаяди. Кўкрак сутининг кўплиги она боласини битта кўкракдан тўлиқ эмиб олишини (бўшатишини) кутмасдан, бошқа кўкрагини мажбурлаб бериши натижасида ҳам келиб чиқади.
Бола кўп миқдорда олдинги ва кам миқдорда орқа сутдан олади. Унинг ахлати яхши келиши мумкин. У тана вазнига кам қўшиши лекин яхши ўсиши, кўп йиғлаб тез-тез эмишни талаб қилиши мумкин. Онанинг сути кўп бўлса ҳам, у боласи учун етарли эмас деб ўйлаши мумкин.
Боладаги “санчиқлар”:
Баъзида болалар юқоридаги сабаблар бўлмаса ҳам кўп йиғлайдилар. Баъзида уларнинг йиғилари яққол кўринишга эга. Бола тўхтамасдан куннинг маълум бир вақтида йиғлайди, айниқса кечаси. У оёқларини, қорни оғригандай, букиши мумкин. Бола эмгиси келгандай туюлади, лекин уни тинчлантириш қийинроқ бўлади. Йиғини бу кўринишида болаларда овқатни ҳазм қилиш ва газ ажратиш фаол бўлиши мумкин. Лекин йиғининг сабаби аниқ эмас. Бу ҳолат “санчиқлар” дейилади. Санчиқлар мавжуд бўлган болалар тез ўсадилар. 3 ойликдан кейинги ёшда кам йиғлайдилар.
Талабчан” болалар:
Баъзи бир болалар бошқаларга нисбатан кўп йиғлайдилар ва қўлда кўп кўтариб юришларини истайдилар. Оналари ўзлари билан бирга олиб юрадиган болалар кам йиғлашади. Аксинча, ёлғиз қоладиган ёки онасидан алоҳида жойда ётадиган болалар кўп йиғлайдилар.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   237




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling