Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


Download 0.75 Mb.
bet97/237
Sana12.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1262594
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   237
Bog'liq
420-сонли ССВ Буйруги

Чўзилувчан диарея
Болада диарея сувсизланиш белгилари бўлмасдан 14 кун ёки ундан ортиқ давом этиб келаётган бўлса, бундай касаллик ЧЎЗИЛУВЧАН ДИАРЕЯ деб таснифланади. ЧЎЗИЛУВЧАН диареянинг энг муҳим давоси махсус парҳез таомлар.
Дизентерияни таснифланг
Дизентериянинг фақат битта таснифи бор: ДИЗЕНТЕРИЯ. Бундай таснифли болаларни давосини аниқлаш ва даволаш ҳақида III ва IV бобларда келтирилган.
Мисол: Дизентериянинг таснифлаш жадвали

БЕЛГИЛАР

ТАСНИФЛАНГ

ДАВОСИ
(касалхонага юборишдан аввал қилинадиган шошилинч даво қора ҳарфлар билан ажратилган)

· Ахлатида қон бор

ДИЗЕНТЕРИЯ

· Касалхонага юборинг

8 БОБ. ИСИТМАНИ БАҲОЛАШ ВА ТАСНИФЛАШ
Иситмалаб турган болада менингит, қорин тифи (ич терлама) ёки қизамиқ сингари оғир инфекцион касаллик бўлиши мумкин. Шу билан бир вақтда иситмалаб турган болада оддий йўтал, шамоллаш ёки бошқа вирусли касаллик бўлиши ҳам мумкин.
Иситмалаб турган болаларнинг қайсиларини, уларнинг аҳволи ОҒИР бўлгани учун дарҳол касалхонага жўнатиш кераклигини, қайсиларини улардаги иситма сабабларини аниқлаб олиш учун режа асосида текширишга юбориш лозимлигини, қайсиларини тиббиёт муассасаси шароитларида бемалол даволаш мумкинлигини, қайсиларини эса онаси уйида даволай олиши мумкинлигини билиб олиш тиббий ходим учун жуда муҳим.
Боладаги ҳар қандай оғир касалликнинг симптомлари бўлиши мумкин бўлган умумий хавф белгиларини Сиз энди биласиз. Иситмалаб турган болада ана шундай симптомлар ёки энса мускуллари ригидлигининг борлиги, болани менингит ёки сепсис сингари оғир инфекцион касалликка учраганидан дарак бериши мумкин. Бундай болаларни даволаш амбулатория шароитларида таъминлаб бўлмайдиган шошилинч тиббий чора-тадбирларни ўтказишни талаб қилади, шунинг учун бундай болаларни тезлик билан аниқлаб олиш ва тегишли давони ўтказиб бўлгандан кейин дарҳол касалхонага юбориш зарур.
Тиббиёт муассасига олиб келинган болаларнинг баъзиларида иситма бир неча кундан бери давом этиб келаётган бўлиши мумкин. Уларда, гарчи умумий хавф белгилари ёки энса мускулларининг ригидлиги бўлмаса ҳам, қорин тифи, сил, сийдик йўллари инфекцияси ёки остеомиелит сингари оғир инфекцион касаллик бўлиши мумкин. Бундай касалликларни амбулаторияда аниқлаб олиш ниҳоятда қийин ва аксари мумкин ҳам эмас. Шу муносабат билан, кўпдан бери иситмалаётган болаларни текшириб кўриш учун тегишли муассасаларга (ихтисослашган поликлиника ёки касалхонага) имкони борича тезроқ юбориш керак.
Қизамиқ
Иситмалаб турган боланинг баданида ялпи тошма борлиги қизамиқ касаллигининг асосий белгисидир. Қизамиқ - ўта юқумли касаллик. Онадан ўтадиган антителалар гўдакни ҳаётининг дастлабки 6 ойи мобайнида қизамиқдан сақлаб, ҳимоя қилиб боради. Сўнгра бу ҳимоя аста-секин йўқолиб кетади. Қизамиқ кўпчилик ҳолларда 6 ойликдан 2 ёшгача бўлган болаларда учрайди. Одамларнинг кўпчилик бўлиб яшаши ва уй шароитларининг ёмон бўлиши қизамиқнинг эрта бошланиш эҳтимолини оширади. Қизамиқни вирус келтириб чиқаради. Бу вирус бадан терисини, ўпка, ичак, кўз, оғиз бўшлиғи ва ҳалқумни қоплаб турадиган хужайралар қатламини зарарлайди. Қизамиқ вируси қизамиқ пайдо бўлганидан кейин иммун тизимнинг одатдаги фаолиятини бир неча ҳафтага издан чиқаради. Бу – болада бошқа касалликлар пайдо бўлиш эҳтимолини оширади.
Қизамиқ барча ҳолларнинг тахминан 30 фоизида асоратлар билан ўтади. Энг муҳим асоратлари қуйидагилардир:
- диарея (жумладан, дизентерия ва ЧЎЗИЛУВЧАН диарея),
- пневмония,
- стридор,
- оғиз яралари,
- қулоқ инфекцияси ва
- оғир кўз инфекцияси (бу кўз шох пардасининг яра бўлиб кетишига ва кўр бўлиб қолишига олиб келиши мумкин).
Энцефалит (бош мия инфекцияси) тахминан мингдан бир ҳолларда учрайди. Энцефалит билан оғриган болада тиришиб, шайтонлаш, летаргик ҳолатга тушиш ёки ҳушдан кетиш сингари умумий хавф белгиси бўлиши мумкин.
Қизамиқ озиқланишнинг бузилишига олиб келади, чунки диарея бошланишига, ҳарорат кўтарилиши ва оғизнинг яраланишига сабаб бўлади. Мана шу муаммолар одатдагича нормал овқатланишга ҳалал беради. Озиқланиши бузилган бола қизамиқ маҳалида оғир асоратлар бошланишига кўпроқ мойил бўлади. Бу ­ витамин А етишмовчилиги бор болаларга айниқса тааллуқлидир. Қизамиқ билан оғриб, озиқланиши оғир даражада бузилган болаларнинг ўнтадан биттаси нобуд бўлиши мумкин. Шунинг учун қизамиқ пайтида болани овқатлантириб боришда онага ёрдам бериш жуда муҳим.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   237




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling