Оғир асоратли қизамиқ
Агар бола охирги 3 ой давомида қизамиқ билан касаллаган, ёки úозирда қизамиққа чалинган бўлса ва унда ҳар қандай умумий хавф белгиси, шох парда хиралашуви ёки оғзида чуқур ёки катта яралари бўлса, боланинг касаллигини ОҒИР АСОРАТЛИ ҚИЗАМИҚ деб таснифланг. Бундай бола тезликда даволаш ва касалхонага юборишга муҳтож бўлади.
Кўз шох пардаси хиралашган ёки кўзи йиринглашган бўлса, тетрациклин кўз малҳамини ишлатинг. Агар шох парданинг хиралашувига даво қилинмаса, кўзнинг кўр бўлиб қолишига олиб келиши мумкин. Шох парданинг қачон хиралашиб қолганини боланинг онасидан СЎРАНГ. Шох парданинг хиралашганини касалхонада даво қилишганми-йўқми, билиб олинг. Агар шундай қилинган бўлса, болани шу белги сабали касалхонага яна юборишнинг зарурияти йўқ.
Мисол: Қизамиқ учун таснифлаш жадвали (агар бола ҳозир ёки охирги 3 ой давомида қизамиқ билан касалланган бўлса)
БЕЛГИЛАР
|
ТАСНИФЛАНГ
|
ДАВОСИ
(касалхонага юборишдан аввал қилинадиган шошилинч даво қора ҳарфлар билан ажратилган)
|
§ Ҳар қандай умумий хавф белгиси ёки
§ Шох парда хиралашуви ёки
§ Оғиздаги чуқур ва катта яралар
|
ОҒИР АСОРАТЛИ ҚИЗАМИҚ
| |
§ Кўз йиринглаган ёки
§ Оғиз яралари
|
ОҒИЗ ВА KЎЗЛАРГА АСОРАТ БЕРГАН ҚИЗАМИҚ
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |