Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


Download 0.75 Mb.
bet107/237
Sana12.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1262594
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   237
Bog'liq
420-сонли ССВ Буйруги

9.1. Томоқдаги муаммоларни баҳолаш
Томоқда муаммо бўлса, бола аҳволи тўрт белги бўйича баҳоланади:
· Томоғи оғриб, суюқлик ича олмайдими?
· Томоқда йиринг борми?
· Қизариш борми?

  • Бўйин лимфа тугунлари катталашганми?

Схема 9. Томоқ муаммоларини баҳолаш схемаси.

Барча 18 ойлик ва ундан катта болаларнинг томоғида муаммо борлигига текширинг.
СЎРАБ КЎРИНГ: Бола томоғи оғриб, суюқлик ича олмайдими?
Бола томоғи оғриб, суюқлик ича олмайдиган бўлса, бу – ҳалқум абсцесси борлигига ишора қилиши мумкин. Боланинг бундай аҳволда бўлиши уни дарҳол касалхонага юборишни талаб қилади.
Бола суюқлик ича оладиган бўлса, онанинг бу жавобини ёзиб қўйинг ва кейинги текширувга ўтинг.
ҚАРАБ КЎРИНГ: Боланинг томоғида йиринг борми? Қизариш борми? Йиринг ёки қизариш томоқ инфекциясининг аломати бўлиши мумкин. Бу белгилар бор-йўқлигини аниқлаш учун боланинг томоғини кўриб чиқинг.
ПАЙПАСЛАБ КЎРИНГ: Kатталашган бўйин лимфа тугунлари борми?
Пастки жағнинг чети бўйлаб бўйинни текшириб чиқинг. Бўйин лимфа тугунлари катталашганми-йўқми, аниқлаб олинг. Бўйин лимфа тугунлари катталашгани стрептококкли фарингитнинг белгиларидан бири бўлиши мумкин.
9.2. Томоқ муаммосини таснифлаш
Томоқ муаммосининг тўртта таснифи бор:
· ҲАЛҚУМ АБСЦЕССИ
· СТРЕПТОKОKKЛИ ФАРИНГИТ
· СТРЕПТОKОKKСИЗ ФАРИНГИТ
· ТОМОҚДА МУАММО ЙЎҚ
Қуйида БАҲОЛАНГ ВА ТАСНИФЛАНГ схемасининг томоқ муаммосини таснифлаш жадвали келтирилган.
Мисол. Томоқ муаммосини таснифлаш

БЕЛГИЛАР

ТАСНИФЛАНГ

ДАВОСИ
(касалхонага юборишдан аввал қилинадиган шошилинч даво қора ҳарфлар билан ажратилган)

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   237




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling