Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


Download 0.75 Mb.
bet117/237
Sana12.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1262594
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   237
Bog'liq
420-сонли ССВ Буйруги

Озиқланишнинг оғир бузилиши
Болада кўзга ташланадиган оғир озғинлик ёки иккала оёқ панжасининг шиши бўлса, унинг касаллигини ОЗИҚЛАНИШНИНГ ОҒИР БУЗИЛИШИ деб таснифланг.
Иккала оёғи шишиб турган болаларда, масалан, нефротик синдром сингари бошқа оғир касалликлар бўлиши мумкин. Бундай касалликларни квашиоркордан ажратиб қўйишнинг зарурияти йўқ, чунки бундай болаларни ҳам касалхонага юбориш керак.
ОЗИҚЛАНИШНИНГ ОҒИР БУЗИЛИШИ деб таснифланган болаларда пневмония, диарея, қизамиқ ва бошқа оғир касалликлар оқибатида ўлим хавфи юқори бўлади. Бундай болалар зудлик билан касалхонага юборишга муҳтож бўладилар, касалхонада улар диққат билан олиб бориладиган кузатув остида даволанади. Улар алоҳида парҳезга, антибактериал воситалар билан даволашга муҳтож бўлишлари мумкин. Болада олдин гипогликемиянинг олдини олиш учун даво ўтказинг.
Камвазнлик
Боланинг вазни ёши учун кам бўлса, унинг ùолатини KАМВАЗНЛИК деб таснифланг. KАМВАЗНЛИК деб тасниф берилган болада оғир касалликлар бошланиб қолиш хавфи юқори бўлади. Бу таснифни КАМВАЗНЛИК деб ёзишингиз керак.
Камвазнлик йўқ
Болада ёши учун вазни камлиги ва овқатланиш бузилганига хос бошқа белгилар бўлмаса, унинг ҳолатини KАМВАЗНЛИК ЙЎҚ деб таснифланг.
2 ёшга тўлмаган болаларда овқатланиш муаммолари пайдо бўлиши ва озиқланишнинг бузилиш хавфи каттароқ ёшдаги болалардагига қараганда кўпроқ бўлади. Бола 2 ёшга тўлмаган бўлса, боланинг овқатланишини баҳоланг ва “Онага маслаҳат беринг ва самарали мулоқот кўникмаларидан фойдаланинг” деб номланган V қисмнинг “Овқатлантириш бўйича онага маслаҳат беринг” бўлимининг ОВҚАТЛАНИШ дарчасига мувофиқ болани овқатлантириб бориш масалалари юзасидан онага маслаҳатларни беринг (ИЛОВА Е).
Камқонлик ҳолати хусусида ҳам учта тасниф бор: ОҒИР КАМҚОНЛИК, КАМҚОНЛИК ва КАМҚОНЛИК ЙЎҚ. Бундай таснифланган болаларни давосини аниқлаш ва даволаш III ва IV қисмларда беринган.
Мисол : Камқонликнинг таснифлаш жадвали


Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   237




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling