Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


Болани касалхонага юборишдан олдин қилиниши керак бўлган шошилинч давони ўтказинг


Download 0.75 Mb.
bet196/237
Sana12.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1262594
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   237
Bog'liq
420-сонли ССВ Буйруги

Болани касалхонага юборишдан олдин қилиниши керак бўлган шошилинч давони ўтказинг
Қуйида болани касалхонага юборишдан аввал қилиниши зарур бўлган шошилинч даво турлари келтирилган:
· Агар болада ЎТА ОҒИР КАСАЛЛИК таснифи бўлса, мускуллар орасига юбориладиган антибиотикларнинг биринчи дозасини беринг. (дориларни юбориш усуллари ута оғир касаллик бўлимда келтирилган).
· Керакли антибиотикни оғиз орқали беринг. Агар гўдакда маҳаллий инфекция аломатлари бўлиб, оғиз орқали ичадиган антибиотик зарур бўлса, ва мускуллар орасига антибиотик юборилмаган бўлса, антибиотикнинг биринчи дозасини касалхонага юборишдан олдин беринг.
· Жадвалда кўрсатилгандек гипогликемиянинг олдини олинг

Агар гўдак кўкракни эма олса:
Онадан гўдакни кўкрак билан эмизишини сўранг.

Болани касалхонага юборишдан олдин 20-50 мл соғилган сут беринг.
Соғилган сут беришнинг иложиси бўлмаса 20-50 мл ширин сув беринг. (Ширин сув тайёрлаш учун 4 чой қошиқ шакарни 200 мл пиёладаги сувга солиб аралаштиринг).

  • Агар бола юта олмаса:

20-50 мл (10мл/кг) соғилган сут ёки ширин сувни назогастрал зонд орқали беринг

· Гўдакни қандай қилиб иссиқ тутиш кераклиги тўғрисида онасига маслаҳат беринг. Бу барча касалхонага юборилаётган гўдакларга тегишли. Kасалхонага бориш йўлида гўдакни иссиқ ушлаш зарурдир.
· Агар гўдакда оғир сарҒАЙИШ аломатлари бўлса, Сиз касалхонага юборишдан олдин ЎТА оғир касалликда кўрсатиладиган ёрдамни берасиз (антибиотикнинг биринчи дозасидан ташқари).
· Агар гўдакда оғир сувсизланиш ва ЎТА оғир касаллик аломатлари бўлса касалхонага зудлик билан юборинг ва йўл бўйи қултумлаб ОРСнинг паст осмоляр эритмасини ичириш кераклигини ўргатинг. Кўкрак билан боқишни онасига маслаҳат беринг.
Гўдакни касалхонага юборинг
Гўдакни касалхонага юборишда худди бирмунча катта ёшдаги бола мисолидагидек амал қилинг. Йўлланма картасини тайёрланг ва гўдакни нима учун касалхонага юбораётганингизни онасига тушунтиринг. Онанинг касалхонага бориш йўлида нималар қилиши кераклигини, масалан, болани иситиб бориши ва ОРВнинг паст осмомоляр эритмасини қултумлаб ичириб туриши лозимлигини айтиб беринг.
Бунга қўшимча қилиб, гўдакларнинг айниқса ҳимоясиз бўлишини тушунтиринг. Улар оғир касал бўлганида касалхонага боришга муҳтож бўлади ва фурсатни қўлдан бермай, у ерда тегишлича даво олиши керак. Баъзи одамлар орасида гўдакни касалхонага юборишга МОНЕЛИK ҚИЛАДИГАН фикрлар юради. Бундай ҳолда Сиз боланинг дардига касалхонада даво қилиш ҳаммадан яхши наф беришини онасига йўриғи билан тушунтириб, уни шунга ишонтиришингиз керак.
Она боласини касалхонага олиб боришни истамайдиган бўлса, БОЛАНИ ДАВОЛАНГ модулининг 2-иловасида “Агар касалхонага юборишнинг иложи бўлмаса”, деб келтирилган йўл-йўриқларга амал қилинг.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   237




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling