37.3. Диареяда кейинги кузатувни ўтказиш
ГЎДАК схемасидаги КЕЙИНГИ КУЗАТУВ бўлимида келтирилган ДИАРЕЯ рамкасига қаранг.
ДИАРЕЯ таснифи билан гўдак 2 кундан кейин кейинги кузатувга келганда қуйидаги йўриқларга амал қилинг:
- Сўранг: - Диарея тўхтадими?
Даволаш:
Агар диарея тўхтамаган бўлса, “Гўдакда диарея борми” рамкасида кўрсатилганидек баҳоланг, таснифланг ва даволанг.
Агар диарея тўхтаган бўлса, онасига фақат кўкрак сути билан овқатланишни давом эттиришини маслаҳат беринг.
37.4. Овқатланиш муаммолари билан келган гўдакда кейинги кузатувни ўтказиш
ГЎДАК схемасидаги КЕЙИНГИ КУЗАТУВ бўлимида келтирилган ОВҚАТЛАНИШ МУАММОЛАРИ рамкасига қаранг.
ОВҚАТЛАНИШ МУАММОСИ таснифи билан гўдак 2 кундан кейин кейинги кузатувга келганда қуйидаги тавсияларга амал қилинг:
· Овқатлантиришни қайта баҳоланг. “Овқатлантириш муаммолари ёки камвазнлик бор-йўқлигини текшириб кўринг” бўлимига қаранг. Агар гўдак кўкрак сути билан овқатланаётган бўлса, кўкрак сути билан боқиш амалиётини баҳоланг.
· Бирламчи ташрифда аниқланган барча овқатланишдаги муаммолар ҳақида онадан сўранг. Онадан қай даражада тавсияларга риоя қилганлигини сўранг ва бу маслаҳатларни бажаришда она қандай муаммоларга дуч келганлиги ҳақида савол беринг.
Масалан, Сиз онага болага сув ёки шарбатларни беришни, шишачадан фойдаланишни тўхтатиб, кўпроқ ва узоқроқ эмизишни маслаҳат берган эдингиз. Онанинг боласини кун давомида неча марта эмизаётганини, шишачадан фойдаланишни ва сув, шарбатларни бермаётганини билиш учун баҳоланг. Сўнгра унга маслаҳат беринг, керак бўлса мақтанг ва қўллаб-қувватланг.
Агар овқатлантиришда бошқа муаммолар бўлмаса, онани мақтанг ва овқатлантиришни худди шу тариқа давом эттиришини тавсия қилинг.
Овқатлантиришдаги янги муаммолар ва давом этиб келаётган муаммолар бўйича онага маслаҳат беринг. ГЎДАК схемасидаги «Онага овқатланиш муаммолари буйича маслахат беринг» жадвалидан, МАСЛАҲАТ БЕРИНГ схемасидан ва «Кўкрак сути билан овқатлантиришда тўғри кўкрак олди ҳолати ва тўғри кўкракка тутишга онани ўргатинг» жадвалидан фойдаланинг.
· Агар, онага овқатлантиришни бутунлай ўзгартиришни маслаҳат бераётган бўлсангиз, онадан гўдак билан яна келишни сўранг.
Агар гўдакнинг ёши учун вазни кам бўлса, онадан бирламчи ташрифдан сўнг 14 кундан кейин қайта келишини илтимос қилинг. Ташриф пайтида гўдакнинг вазнини яна бир бор баҳоланг. Катта ёшдаги болалардан фарқли, гўдакларнинг вазнини текшириш учун қайта ташриф эртароқ белгиланади. Бу ҳолат гўдакларнинг тез ўсиши кераклиги билан тушунтирилади, ва агар вазнига қўшилмаса, хавф гуруҳига киритилади.
Истисно: Агар, Сиз овқатлантириш яхшиланишига ишончингиз комил бўлмаса, ёки гўдак вазн йўқотган бўлса, уни касалхонагага юборинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |